Sayt test rejimida ishlamoqda

Қўччиев Улуғбек Мирзамашрабовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Чорвачилик хўжаликларига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.04– Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.DSc/Iqt145.
Илмий маслаҳатчи:Хушматов Норқул Садуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи:Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти. DSc.03/30.01.2020.I.10.03.
Расмий оппонентлар:МуртазаевОлим, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Мирзаев Қулмамат Жонзакович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бозор муносабатлари ривожланиши шароитида чорвачилик хўжаликларига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чорвачиликда хизматларга бозор талаб ҳажмини меҳнат, вақт сарфлари ҳамда чорванинг насллилик, маҳсулотнинг товарлилик, хўжаликнинг техник-технологик жиҳозланиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда аниқлашга қаратилган услубий ёндашувлар таклиф этилган;
чорвачилик хўжаликларининг хизматларга бўлган ҳудудий потенциал бозор талаби ҳажмини хўжаликларнинг хизмат марказларига нисбатан географик жойлашуви ҳамда чорва моллари таркибида наслли моллар салмоғи бўйича тўғриловчи коэффициентлардан фойдаланган ҳолда аниқлаш услуби ишлаб чиқилган;
зооветеринария хизматларини кўрсатишда сервис кооперативлар, давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида фаолият юритувчи субъектлар, “легал анъанавий мутахассислар” каби замонавий муқобил тизимларни ташкил этиш асосланган;   
хўжаликларда маҳсулот етишириш ҳажмини ем-хашак таъминоти, талаб этиладиган озуқаларнинг илмий меъёри ҳамда биогенетик маҳсулдорлик салоҳияти ўртасидаги мутаносибликни таъминлашни кўзда тутган ҳолда режалаштириш асосланган;
трансакцион харажатларни камайтириш ва сут қорамолчилиги соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантиришга қаратилган ҳудудий сут маҳсулотлари кластерини ташкил этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чорвачилик хўжаликларига хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришбўйича олинган илмий натижалар асосида:
чорвачилик хўжаликларида хизмат кўрсатиш субъектларини ривожлантириш жараёнида ҳудудларда хизматларга бозор талабини, фермер хўжаликларида паваришланаётган чорва моллари бош сони учун белгиланган зоотехник, ветеринарларга талабни эътиборга олиш, ҳудудларнинг чорвачилик тармоғини ривожлантириш билан боғлиқ табиий-иқлим шарт-шароитлари, ем-хашак етиштириш имконияти, чорвачилик соҳасини ривожлантириш борасидаги тажрибаларини эътиборга олиш юзасидан тайёрланган тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалиётга жорий қилинган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 январдаги 02/032-25-сон маълумотномаси). Илмий тавсиялар чорвачилик фермер хўжаликларининг тўлов қобилиятини 10-15 фоизга оширишга имкон берган;
чорвачилик тармоғида хизматларга бозор талаби ҳажмини аниқлаш услубидан фойдаланиш орқали ҳудудларда зарур хизматларга бозор талаби ҳажмини прогнозлаш асосида хизмат кўрсатувчи субъектларни ривожлантириш тадбирларини ишлаб чиқиш борасидаги таклифлар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тегишли дастурларини шакллантириш ва жорий қилишда фойдаланилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 январдаги 02/032-25-сон маълумотномаси). Тавсиялар хизмат кўрсатувчи субъектарни ташкил қилиш, жойлаштириш ва уларни ривожлантириш билан боғлиқ дастурларни ишлаб чиқишда меҳнат сарфини, ноаниқликларни камайтиришга имкон яратиб, хизматлар кўрсатиш субъектлари фаолиятини мониторинг қилиш самарадорлигини 20 фоизгача ошириш имконини берган;
чорвачилик хўжаликларига зооветеринария хизматлари кўрсатиш ва чорва моллари наслини яхшилаш тизимини такомиллаштириш бўйича тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 январдаги 02/032-25-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалиётга жорий этилиши хизмат кўрсатувчи субъектлар фаолиятини бозор талаби асосида ташкил қилиш натижасида уларнинг иқтисодий самарадорлиги 8-12 фоизгача ошган; 
чорвачилик тармоғининг ем-хашак базасини ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан жорий этилган(Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 январдаги 02/032-25-сон маълумотномаси). Илмий тавсиялардан фойдаланиш маҳсулот таннархини 8-12 фоизга пасайтириш ҳамда фермер хўжаликларида чорва моллари маҳсулдорлигини 15-20 фоизга ошириш имкониятини яратган;
табиий равишда чорва моллари наслини яхшилашда эса наслли чорва молларидан фойдаланиб ҳудуддаги чорва моллари наслини яхшилаш учун асосий яйловларда ёки чорва моллари боқиладиган ҳудудларда марказлашган маблағлар ҳисобига сотиб олинган наслли чорва моллари, маҳаллий поданинг уруғланиш даврида қўйиб юбориш бўйича тавсиялари Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳудудларда амалиётга жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 январдаги 02/12-272-сон  маълумотномаси). Муаллиф тавсиялари асосида хизматлар кўрсатиш харажатларини битта шартли чорва моли бош сонига нисбатан 30 фоизгача қисқартириш имконияти яратилиши асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish