Sayt test rejimida ishlamoqda

Мерганов Авазхон Тургуновичнинг
фан доктори диссертацияси (DSc ) ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Картошка уруғчилигида соғлом дастлабки материал яратиш ва жадал кўпайтириш технологиясини асосий элементларини ишлаб чиқиш”,  06.01.05  – Cелекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc.Qx82. 
Илмий маслахатчи: Азимов Ботир Жўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган мухандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Тошкент давлат аграр университети,  DSc.05/30.12.2019.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Рахманқулов Мурод Саид-Акбарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Эргашев Ибрагим Ташкентович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Давронов Қахрамон Давронович, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади картошкани бирламчи уруғчилиги учун соғломлаштирилган дастлабки материал яратиш учун замонавий инновацион диагностика усулларни қўллаш асосида соғлом дастлабки материал яратиш ва соғломлаштирилган туганакларни жадал кўпайтириш технологиясининг самарали элементларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
картошкани бирламчи уруғчилиги учун электрон микроскопик диагностика усулида соғлом дастлабки материал тайёрлаш самарадорлиги баҳоланган;
соғлом дастлабки материални картошканинг туганак, ўсимта поялари ва яшил қаламчасидан жадал кўпайтириш усуллари ишлаб чиқилган;
ўстирувчи моддалар концентрацияларининг ўсимталарни регенерацион қобилияти, бирламчи уруғлик кўчатзорларида ўсимликни ўсиши, ривожланиши, хосилдорлиги ва уруғлик сифатига таъсири аниқланган;
картошкани бирламчи уруғчилигида биогумус, биомак ва биомик каби биологик ўғитлардан фойдаланиш самарадорлиги исботланган;
соғлом ўсимликларни яшил қаламчаларидан кўчат тайёрлаш ва улардан туганак етиштириш технологияси ишлаб чиқилган;
бирламчи уруғлик картошка майдонларида экин хосилдорлигини аниқлашнинг интерполяцион усулида башоратлашнинг илмий-методологик асослари ва дастурий таъминоти яратилган;
уруғлик картошка майдонларида сув сарфини камайтириш ва шўрланишни олдини олиш учун ерларни лазер нивелири ёрдамида текислашнинг самардорлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Картошка уруғчилигида соғлом дастлабки материал яратиш ва жадал кўпайтириш технологиясини асосий элементларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосид:
уруғчилик хўжаликлари учун “Интенсив технология асосида уруғлик ва истеъмол картошка етиштириш”, “Уруғлик картошка етиштиришда поя ва тугунаклардаги вирус турларини диагностика қилиш”, “Экологик соф картошка ва сабзавот маҳсулотлари етиштиришда биологик ўғитлардан фойдаланиш” номли тавсияномалар ишлаб чиқилган ва Хоразм вилоятининг фермер хўжаликларида жами 18 гектар, Наманган вилоятининг “Маъруфхужа” фермер хўжалигида 1,0 гектар. Андижон вилоятининг “Ишкомли Ҳамкор номли фермер хўжалигида 2,0 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3-октябрдаги 03/029-117-сон маълумотномаси). Натижада 630 тонна соғломлаштирилган бирламчи уруғлик етиштирилган.
бирламчи уруғлик материаллари тайёрлашда тугунак ва яшил поя ҳужайра шираси таркибидаги вирус турларини электрон микроскоп ёрдамида экишдан олдин диагностика қилиш услуби Хоразм, Наманган ва Андижон вилоятларининг фермер хўжаликларида  21 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3-октябрдаги 03/029-117-сон маълумотномаси). Натижада соғломлаштириш бирламчи уруғчилик материаллари билан таъминлашга эришилган.
картошкани Икар, Сантэ, Романо, Канкорд ва Юниор навларидан яшил қаламча усулида кўчат тайёрлаш, экиш схемалари ва парваришлаш технологияси Хоразм, Наманган ва Андижон вилоятларининг фермер хўжаликларида 21 гектар майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3-октябрдаги 03/029-117-сон маълумотномаси). Натижада ҳосилдорликни анъанавий технологияга нисбатан 8-10 баробарга оширишга эришилган.
картошкачилик ва сабзавотчиликда сув сарфини камайтириш ва микроиқлим яратиш мақсадида тежамкор технологиянинг сунъий туман усулида суғориш ва ерларни лазер нивелири ёрдамида текислаш технологияси Наманган вилояти Мингбулоқ туманида 16 та фермер хўжаликларининг 352 гектар майдонида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 3-октябрдаги 03/029-117-сон маълумотномаси). Натижада экин майдонларини суғоришдаги сув сарфини 22% га камайтиришга  эришилди , картошка-сабзавот ҳосилдорлиги режага нисбатан 75-80 ц/га оширилишига эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish