Рахимов Шерзод Саидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамиятни демократлаштиришда фуқаролар сиёсий фаоллигини ошириш (Ўзбекистон ва Буюк Британия мисолида)” 23.00.02–Сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.1.PhD/Siyos85.
Илмий раҳбар: Сирожов Ойбек Очилович, сиёсий фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.S.01.08.
Расмий оппонентлар: Идиров Улуғбек Юсупович, сиёсий фанлар доктори, профессор; Каримов Фарход Эркинович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жамият ҳаётини демократлаштиришда фуқароларнинг сиёсий фаоллигини ошириш масалаларининг ижтимоий-сиёсий хусусиятларини очиб бериш, cиёсий фаоллик даражаларини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш, фуқаролик жамиятида фуқароларнинг сиёсий фаолликларини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий фаоллик даражалари назарий қарашлар ва услубий ёндашувлардан келиб чиққан ҳолда умумлаштирилган ҳамда улар сиёсий фаол бўлган фуқаролар (юқори, ўрта ва паст даража) ва сиёсий пассив (нофаол) бўлган фуқаролар даржаларига бўлиниши очиб берилган;
фуқаролар сиёсий фаоллигининг баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, ушбу мезонлар асосида жамиятдаги барча қатламларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини аниқлаш, шу асосда сиёсий фаоллик даражаларини белгилаш лозимлиги асосланган;
Буюк Британия фуқароларининг сиёсий фаоллиги масалалари юртимизда илк бор ўрганилиб фуқароларнинг сиёсий фаоллик даражасининг пасайиши кузатилаётганлиги асосланган, Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқароларининг сиёсий фаоллиги масалалари айниқса расмий ва норасмий сиёсий фаоллик масалаларидаги номутансибликлар очиб берилган.
жамиятда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ҳолатини ўрганиш асосида ижтимоий-сиёсий таҳлилий марказлар фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаоллашига туртки бўладиган яна бир омил онлайн фаоллик ҳамда электрон демократияни янада такомиллаштириш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фуқаролар сиёсий фаоллигини ошириш масалалари доирасида ишлаб чиқилган илмий-назарий хулоса ва таклифлар асосида қуйидагиларга эришилди:
Бугунги кунда давлат ва жамиятда олиб борилаётган ислоҳотларнинг аҳамияти, жамиятни демократлаштириш жараёнларида фуқароларнинг фаол иштироки, айниқса фуқароларнинг сиёсий фаоллиги масалалари, сиёсий фаоллик тушунчаси, жамиятда фуқароларнинг сиёсий фаоллик даражаларини аниқлаш мезонлари, фуқаролар сиёсий фаоллик даражалари ҳамда Буюк Британия фуқароларининг сиёсий жараёнлардаги иштироки, фаоллик масалаларининг Ўзбекистон билан қиёсий таҳлили каби илмий-амалий натижалар мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга эканлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали ДУК “Парламент фаолияти”, “Виртуал дунё” “Миллат ва маънавият” номли эшиттиришларида 2019 йил январ ва апрел ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб, радиоэшиттиришлар давомида асослаб берилган. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston” телерадиоканали ДУКнинг 2019 йил 13 майдаги №02-11-1-92-сонли маълумотномаси). Мазкур хулосалар ушбу телерадиоэшиттиришлар учун тайёрланган материаллар мазмунини мукаммал ва илмий далилларга бой бўлишида, радиоэшиттиришларнинг илмий-оммабоплигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этган.
Фуқаролар сиёсий фаоллик даражаларини аниқлаш мезонлари, сиёсий фаоллик даражаларининг таҳлили, фуқаролар сиёсий фаоллигини ошириш масалалари, партия қошида махсус сиёсий таҳлил марказларини ташкил этиш каби таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Йўл харита”лари ва сайловолди дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 2018 йил 19 ноябрдаги 2-1059-сонли хати). Мазкур илмий хулосалар партиянинг сайловга тайёргарлик кўриши билан боғлиқ жараёнларнинг жонланишига катта ҳисса қўшган;
Жамиятда фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллик даражаси ҳамда маънавий етуклигини таъминлаш омиллари, фуқаролар сиёсий фаоллигининг баҳолаш мезонлари, Ўзбекистон ва Буюк Британия фуқароларининг сиёсий фаоллиги масалалари, электрон демократияни янада такомиллаштириш каби илмий хулоса ва таклифлардан Педагогик инновациялар, касб-ҳунар таълими бошқаруви ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг 2018-2019 йиллардаги ўқув жараёнларида хусусан, “Ватанпарварлик тарбияси”, “Ўзбекистон Республикаси Президентининг асарлари ва маърузаларида таълим тарбия масалалари”, “Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш” каби ўқув модулларини ишлаб чиқишда ва ўқитилишида фойдаланилган. (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Педагогик инновациялар институтининг 2020 йил 17 февралдаги БС-01-02-76-сонли маълумотномаси) Натижада, илмий-тадқиқот иши натижалари мазкур модулларни ўқитиш сифатини оширишга хизмат қилган.
Амалга оширилаётган ислоҳотларда фуқаролар масъулият ва дахлдорлик туйғусини ҳис этиши, сиёсий фаоллик даражаларини аниқлашда Буюк Британия тажрибасини таҳлил қилиш орқали жамиятда фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий жиҳатдан фаоллик даражаси ҳамда маънавий етуклигини таъминлаш омиллари борасидаги илгари сурган илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2018-2019 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот фаолиятларида татбиқ этилган. (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 20 февралдаши 02/07-226-сонли далолатномаси). Натижада, илмий хулосалар давлат ва жамият бошқарувида фуқароларнинг кенг иштирокини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга оид жамиятимиздаги ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий институционал янгиланишлар борасидаги ғояларни тарғиб қилиш юзасидан таҳлилий материаллар тайёрлаш, тренинг ва семинарлар ташкил этишга хизмат қилган.
Фуқаролар сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори асосида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун яратилган 10,11-синф “Маънавият асослари” дарслигининг “Инсон ва жамият”(10-синф, 5-параграф), “Фуқаролик масъулияти ва дахлдорлик” (10-синф, 8-параграф) “Мулоқот ва ўзаро муносабатларда маънавиятнинг ўрни(11-синф, 9-параграф), жамият маънавиятини юксалтиришда медиа маданиятнинг таъсири(11-синф, 15-параграф) каби мавзуларини ёритишда хизмат килган. (Республика таълим марказининг 2019 йил 10 майдаги 01/11-01/5-1021-сон маълумотномаси). Мазкур дарслик ўқувчиларнинг инсон ва жамият ўртасидаги ижтимоий-сиёсий муносабатлар тўғрисидаги тушунчаларини янада бойитишда хизмат қилган.