Бердияров Бахриддин Тавашаровичнинг фандоктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлаш масалалари», 08.00.07–Молия, пулмуомаласивакредит (иқтисодиётфанлари).
Диссертация мавзусирўйхатгаолинганрақам: B2017.4.DSc/Iqt122.
Илмий маслаҳатчи: Бобакулов Тулкин Ибодуллаевич, иқтисодиётфанларидоктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молияакадемияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, иқтисодиёт фанлари доктори, академик; Каримов Норбой Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Олимжонов Одил Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлашга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тижорат банкларида ликвидлилик кўрсаткичларининг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида соф фоизли спрэд кўрсаткичини меъёрий даражасига етказиш, трансакцион депозитларнинг жами депозитлар таркибидаги салмоғини пасайтириш, жорий активлар миқдорини жорий мажбуриятлар миқдоридан кам бўлишига йўл қўймасликнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
трaнсфoрмaция рискигa бaрҳaм бериш, тaқсимлaнмaгaн фoйдa ҳисoбидaн регулятив кaпитaл миқдoрини oшириш, бaнклaрнинг бир йилдaн oртиқ муддaтдaги мaжбуриятлaри миқдoрини oшириш oрқaли тижoрaт бaнклaри мoлиялaштириш мaнбaлaрининг бaрқaрoрлигини тaъминлaшнинг мaқсaдгa мувoфиқлиги aсoслaб берилгaн;
тижoрaт бaнклaрининг тўлoв қoбилиятини oшириш мaқсaдидa трaнсaкциoн депoзитлaрнинг бaрқaрoр қoлдиғидaн ресурс сифaтидa фoйдaлaниш, сoф фoизли мaржa кўрсaткичини меъёрий дaрaжaсини тaъминлaш, aктивлaр вa мaжбуриятлaр ўртaсидaги, aктивлaрнинг ўсиши билaн рисккa тoртилгaн aктивлaрнинг ўсиши ўртaсидaги мутaнoсибликни тaъминлaш тaклиф этилгaн;
тижoрaт бaнклaрининг aктивлaри рентaбеллигини бaрқaрoрлигини тaъминлaш мaқсaдидa регулятив кaпитaлнинг пaссивлaр ҳaжмидaги сaлмoғининг бaрқaрoрлигигa эришиш, сoф фoйдaнинг ўсиши билaн жaми aктивлaрнинг ўсиши ўртaсидaги мутaнoсибликни тaъминлaшнинг зaрурлиги aсoслaб берилгaн;
тижoрaт бaнклaрининг ликвидлилигини тaртибгa сoлишнинг мaркaзлaшгaн усуллaридан фойдаланиш, жумладан депoзитлaр бўйичa мaжбурий зaхирa стaвкaлaрини унификaциялaш, зaхирa aжрaтмaлaрини миллий вaлютaдa шaкллaнтириш, мoнетaр oлтинни сoтиб oлиш oперaциялaрининг бaнклaрнинг ликвидлилигигa тaъсирини кучaйтириш тaклиф қилингaн.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг ликвидлилиги ва тўлов қобилиятини таъминлаш масалалари бщйича олинган илмий натижалар асосида:
тижорат банкларида ликвидлилик кўрсаткичларининг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида соф фоизли спрэд кўрсаткичининг меъёрий даражасини таъминлаш, трансакцион депозитларнинг жами депозитлар таркибидаги салмоғини пасайтириш, жорий активлар миқдорини жорий мажбуриятлар миқдоридан кам бўлишига йўл қўймаслик таклифидан АТ “Асакабанк”нинг банк назорати бўйича ҳисоботларига 1-илова, 0204IS-шакл; 0024AAL-шакл билан киритилган АТ “Асакабанк”ни 2019-2021 йилларда иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2019 йил 3 октябрдаги 19-01/6641-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида Асакабанкда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан трансакцион депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги салмоғи 15,2 фоизли пунктга пасайган. Шунингдек, ушбу таклифдан “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки”нинг 2020-2021 йилларга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2020 йил 10 мартдаги 11-07/1465-сон маълумотномаси). Ушбу таклифининг амалиётга татбиқи натижасида банкнинг 2019 йилда 2018 йилга нисбатан трансакцион депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги салмоғи 18,9 фоизли пунктга пасайган. Ҳамда ушбу таклиф “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йилда Ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йил 11 мартдаги 11-3/1925-сон маълумотномаси). Ушбу таклифининг амалиётга татбиқи натижасида банкнинг 2019 йилда 2018 йилга нисбатан трансакцион депозитларнинг жами депозитлар ҳажмидаги салмоғи 21,2 фоизли пунктга пасайган;
тижорат банкларида соф барқарор молиялаштириш кўрсаткичининг меъёрий даражасини таъминлаш мақсадида трансформация рискига барҳам бериш, тақсимланмаган фойда ҳисобидан регулятив капитал миқдорини ошириш, банк қимматли қоғозларининг инвестицион жозибадорлигини ошириш йўли билан муддати бир йилдан ортиқ муддатдаги мажбуриятлар миқдорини ошириш таклифидан АТ “Асакабанк”нинг банк назорати бўйича ҳисоботларига 1-илова, 0204IS-шакл; 0024AAL-шакл билан киритилган АТ “Асакабанк”ни 2019-2021 йилларда иқтисодий ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2019 йил 3 октябрдаги 19-01/6641-сон маълумотномаси). Мазкур таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Асакабанкда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан биринчи даражали капитал таркибидаги тақсимланмаган фойда миқдори 9,3 мартага ошган, муддати бир йилдан ортиқ бўлган мажбуриятлари миқдори 79,4 фоизга ошган. Шунингдек, ушбу таклифдан “Туронбанк” АТБнинг банк назорати бўйича ҳисоботларига 1-илова, 0026AAL-шакл билан тасдиқланган “Туронбанк” Акциядорлик тижорат банкининг 2020 йилга мўлжалланган Бизнес-режасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2020 йил 5 мартдаги 11/02-108-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида “Туронбанк” АТБда муддати бир йилдан ортиқ бўлган мажбуриятларнинг жами мажбуриятлардаги улуши 2018 йилда 2017 йилга нисбатан 26,4 фоизли пунктга ошган;
трансакцион депозитларнинг фақат барқарор қолдиғидан ресурс сифатида фойдаланиш, соф фоизли маржа кўрсаткичининг меъёрий даражасини таъминлаш, активлар ва мажбуриятларни миқдор ва муддат жиҳатдан мутаносиблигини бузилишига йўл қўймаслик, жами активларнинг ўсишини активларнинг рискка тортилган суммасининг ўсишидан юқори бўлишини таъминлаш йўли билан тижорат банкларининг тўлов қобилиятини ошириш таклифидан АТ “Асакабанк”нинг банк назорати бўйича ҳисоботларига 1-илова, 011OBS-шакл; 3006CAR-шакл билан қабул қилинган АТ “Асакабанк”ни 2020 йилга мўлжалланган кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (АТ «Асакабанк»нинг 2019 йил 3 октябрдаги 19-01/6641-сон маълумотномаси). Ушбу таклифининг амалиётга татбиқи натижасида Асакабанкда 2018 йилда 2017 йилга нисбатан соф фоизли маржа кўрсаткичи 0,5 фоизли пунктга ошган, регулятив капиталнинг ўсишини активларнинг рискка тортилган суммасининг ўсишидан 4,7 фоизли пунктга юқори бўлишига эришилган. Шунингдек, мазкур таклиф “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБни 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон саноат-қурилиш банки” АТБнинг 2020 йил 10 мартдаги 11-07/1465-сон маълумотномаси). Ушбу таклифининг амалиётга татбиқи натижасида “Ўзбекистон саноат-қурилиш банки”ида регулятив капиталнинг ўсишини активларнинг рискка тортилган суммасининг ўсишидан 6,3 фоизли пунктга юқори бўлишига эришилган;
тижорат банкларининг тўлов қобилиятини таъминлаш мақсадида регулятив капиталнинг пассивлар ҳажмидаги салмоғининг барқарорлигини ошириш, соф фойданинг ўсиши билан жами активларнинг ўсиши ўртасидаги мутаносиблиги орқали активларнинг рентабеллигини барқарор даражасини таъминлаш тўғрисидаги таклифидан “Туронбанк” АТБнинг банк назорати бўйича ҳисоботларига 1-илова, 0110BS-шакл; 0204IS-шакл билан тасдиқланган “Туронбанк” АТБнинг “Банкни ривожлантириш стратегияси”нинг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Туронбанк” АТБнинг 2020 йил 5 мартдаги 11/02-108-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2018 йилда 2017 йилга нисбатан “Туронбанк” АТБ пассивлари ҳажмида регулятив капиталнинг салмоғи 4,7 фоизли пунктга ошган, соф фойданинг ўсишини жами активларнинг ўсишидан юқорилиги 40,8 фоизни ташкил қилган. Шунингдек, таклифдан “Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йилда Ривожлантириш стратегиясининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ипотека-банк” АТИБнинг 2020 йил 11 мартдаги 11-3/1925-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга татбиқи натижасида 2019 йилда 2018 йилга нисбатан “Ипотека-банк” АТИБнинг пассивлари ҳажмида регулятив капиталнинг салмоғи 5,3 фоизли пунктга ошди, соф фойданинг ўсиши жами активларнинг ўсишидан 37,6 фоизни ташкил қилган.