Умматов Акрам Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Малакали волейболчиларда жисмоний иш қобилиятини шакллантириш ва уни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ped471.
Илмий раҳбар: Болтаев Зайниддин Болтаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш рақами: DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Расмий оппонентлар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори малакали волейболчиларда жисмоний иш қобилиятининг устувор компонентларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
волейболчилар тайёрлаш билан боғлиқ педагогик жараёнда, айниқса аньанавий машғулотлар давомида иш қобилиятининг жисмоний ( тезкорлик-куч, сакровчанлик, сакраш чидамкорлиги) ва функционал (юракнинг қисқариш частотаси, нафас олиш ритми) компонентларини ифодаловчи кўрсатгичлар йиллик тайёргарлик циклларида суст ўсганлиги объектив педагогик тестлар асосида аниқланган;
сакровчанлик, сакраш чидамкорлиги ва тезкор-куч сифатларининг пульсометрик ҳамда респиратор қийматини аниқлашда қўлланиладиган педагогик тестлар, шу жумладан “СКУ-А” компьютерлаштирилган ўлчов ускунаси ишлаб чиқилган ва уларнинг объектив хусусиятга эга эканлиги илмий асосланган;
йиллик тайёргарлик микроциклларида тезкорлик-куч, сакровчанлик, сакраш чидамкорлигини самарали шакллантиришга мўлжалланган ихтисослаштирилган машқлар ҳамда вазиятли ҳаракатли ўйинлар мажмуалари ишлаб чиқилган ва уларни қўллаш методикаси педагогик жиҳатдан такомиллаштирилган;
мазкур ихтисослаштирилган машқлар ҳамда вазиятли ҳаракатли ўйинлар мажмуаларининг педагогик хусусиятлари очиб берилган ва уларни микроциклларида қўллаш самарадорлиги тажриба натижаларига мувофиқ асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малакали волейболчиларда жисмоний иш қобилиятини шакллантириш ва уни баҳолаш методикасини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
мусобақаолди ва мусобақа даврида волейболчиларнинг фукционал ва жисмоний иш қобилиятининг компонентлари аниқланиб, таклиф ва тавсиялар асосида «Спорт ва ҳаракатли ўйинлар» (Волейбол) номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи, 133-090 рақамли гувоҳнома). Натижада волейболчиларнинг тезкор-куч сифатлари 15-17%га, сакровчанлик қобилияти 17-19%га, сакраш чидамкорлиги 10,9-11,3% га ўсган;
максимал марта вертикал сакраш имконияти билан боғлиқ жисмоний иш қобилиятини баҳолашга мўлжалланган сенсор сигналли компьютерлаштирилган диагностик ускуна ихтиро қилиниб, ишлатиш бўйича таклифлар ва тавсиялар асосида «Волейбол назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-276 рақамли гувоҳнома). Натижада иш қобилиятнинг асосий жисмоний компонентлари тезкорлик-куч, сакровчанлик, сакраш чидамкорлиги 11 ой давомида 10,9-11,3% ортди, уларнинг функционал қиймати 14,8% гача яхшиланган;
малакали волейболчиларнинг тезкор-куч сифатлари, сакровчанлик ҳамда сакраш чидамкорлигини шакллантиришда қўлланиладиган махсус машқлар ва турдош ҳаракатли ўйинлар табақалаштирилган қўллаш методикаси такомиллаштирилиб, таклиф ва тавсиялар «Спорт ва ҳаракатли ўйинлар» (Волейбол) номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 9 февралдаги 133-сон буйруғи, 133-090 рақамли гувоҳнома) Натижада волейболчи¬ларнинг сакровчанлик иш қобилияти 30,7%га, сакраш қобилияти эса 20,7% гача ўсишига хизмат қилган;
мусобақаолди тайёргарлик босқичида волейболчиларга хос жисмоний иш қобилиятиларини шакллантирувчи махсус машқлар ва турдош ҳаракатли ўйинларни ўқув-машғулотлар жараёнига қўллаш методикаси такомиллаштирилиб, «Волейбол назарияси ва услубияти» номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-276 рақамли гувоҳнома). Натижада волейболчиларнинг сакровчанлик 31,4%га, сакраш қобилияти эса 24,6% гача ўсишига хизмат қилган.