Тожиев Музаффар Акбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш гимнастлар бошланғич тайёргарлик босқичида ўқув машғулот жараёниниг тузилиши”,13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/PeD466.
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович, педагогика фанлари номзоди,доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратулла Инаятович,биология фанлари доктори, доцент; Расулов Равшан Мирзаевич, педагогика фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш гимнастикачиларнинг бошланғич тайёргарликнинг босқичида ўқув-машғулот жараёнини ташкил этишнинг оқилона тузилмасини ишлаб чиқиш ва тажрибалар ёрдамида асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёш гимнастикачиларнинг ёшга хос хусусиятлари сенсетив ривожланиш муддатларини ҳисобга олган ҳолда бошланғич тайёргарлик босқичидаги мавжуд тузилмасидаги (УЖТ, МЖТ, МҲТ, ТТ) тайёргарлик турлари нисбатларини янги (ҳафтада икки ва уч марталик мақсадли машғулотлар) тузилмаси ишлаб чиқилган;
5-7 ёшли болаларнинг асосий тотал морфологик кўрсаткичларининг (тана оғирлиги, тана узунлиги) функционал мушак кучи ривожланиш хусусиятлари, мушак гурухларида илк бор нисбий ва абсалют куч катталиклари бўйича гимнастика машқларининг ўзлаштириш даражаси илмий жиҳатдан асосланган;
бошланғич тайёргарлик босқичида ёш гимнастикачиларнинг тайёргарлик даврлари учун машғулотларда машқларни қўллаш мазмунига яқинлаштирувчи ва ривожлантирувчи машқ мажмуаларининг вариантлари ишлаб чиқилган;
ёш гимнастикачиларнинг кўпкураш турлари бўйича элеиментларни ўзлаштириш даражалари ва махсус ҳаракат тайёргарлиги, техник тайёргарлиги, спорт техникаси ва жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари орасидаги ишончли корреляцион боғлиқлиги асосида ўқув машғулот жараёни такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ёш гимнастикачиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичида ўқув машғулот жараёнининг тузилиши бўйича олинган натижалари асосида:
ёш гимнастикачиларнинг бошланғич тайёргарлик босқичидаги ёш хусусиятларининг сенсетив ривожланиш муддатларини ҳисобга олиб ишлаб чиқилган машғулот тайёргарлигининг янги тузилмаси бўйича таклифлар«Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гимнастика)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 28 июндаги 434-296-сон гувохномаси). Натижада ёш гимнастикачиларнинг мақсадли тайёрлаш самарадорлиги 12-16% га яхшиланган;
5-7 ёшли болаларнинг морфологик ва функционал кўрсаткичлари нисбий ва абсалют куч катталикларининг боғлиқлиги асосида гимнастика машқларини ўзлаштириш бўйича таклифлар «Якка кураш, координацион ва циклик спорт турлари (гимнастика)» номли дарслик мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-315 рақамли гувохнома). Натижада тажриба оҳирига келиб 5-7 ёшдан 6-8 ёшгача бўлган гимнастикачилар ўртасида гимнастик анжомларда (194 ва 193 та элемент) ва ҳаракат қобилиятлари бўйича сезиларли фарқлар (P> 0.05) аниқланмади;
бошланғич тайёргарлик босқичда ёш гимнастикачилар учун ишлаб чиқилган яқинлаштирувчи ва ривожлантирувчи машқ мажмуаларининг вариантлари «Спорт педагогик маҳоратини ошириш (гимнастика)» номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 28 июндаги 434-сон буйруғи, 434-296 рақамли гувохнома). Натижада ёш гимнастикачиларни нафақат жисмоний сифатлари яхшиланди, балки уларга асосланган гимнастик машқлар дастуридаги машқларни (ўгил болалар 56.4, қизлар эса 37.08 баллга) ўзлаштириш имконини берган;
ўқув машғулотларида танлаб олинган машғулот воситалари, тайёргарлик тузилмаси ҳамда унинг мазмуни асосида ишлаб чиқилган услубият ёш хусусиятлари ва босқич вазифаларини инобатга олган ҳолда «Якка кураш, координацион ва циклик спорт турлари (гимнастика)» номли дарслик мазмунига сингдирилган(Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2017 йил 28 июндаги434-сон буйруғи, 434-315 рақамли гувохнома). Натижада бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ёш гимнастикачилар амалиётига жорий этилган услубиятига асосан нисбий мушак кучининг интеграл кўрсаткичи 5 ва 7 ёшгача қизларда 14.9 % га, ўғил болаларда эса 19.2% тезроқ суратларда ривожланишига эришилган.