Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарматов Охунжон Сотволдиевичнинг
фалсафадоктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумиймаълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмийдаражабериладиганфантармоғиноми): «Соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш механизмини такомиллаштириш», 08.00.13– Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Iqt851.
Илмий раҳбар: Хонкелдиева Гўзал Шеровна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи,ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Йўлдошев Нуриддин Қурбонович,иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;Ибрагимов Азиз Юлдашевич,тиббиёт фанлари доктори.
Етакчиташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади:соғлиқни сақлаш соҳасини бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соғлиқни сақлаш соҳаси фаолиятини бошқаришнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш доирасидаги  битим объекти таркибига татбиқ этиладиган инновацияларни киритиш орқали такомиллаштирилган;
ҳудудларда соғлиқни сақлашни ташкил этиш тизими бир-бирини тўлдирувчи ва кучайтирувчи ҳар хил даражадаги ва тор ихтисосликдаги тиббиёт ташкилотларини бошқарувнинг ягона тизимига интеграция қилишни назарда тутувчи «кластер» ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги бошқарув органлари фаолиятини ахборот тизимлари билан интеграциялаш ва ахборот алмашиш орқали такомиллаштириш асосланган;
соғлиқни сақлаш соҳасидаги трендларни эътиборга олган ҳолда соҳа ривожланишининг 2022 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
соғлиқни сақлаш муассасаларини инновациялар асосида бошқаришнинг  мақсадли дастурлар механизминитакомиллаштириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига қўллаш учун жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги8н-4/45-сон маълумотномаси).Ушбу илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тиббиёт муассасаларида инновацион сиёсатни аниқроқ шакллантириш ва фаолиятни бошқариш жараёнларини соддалаштириш ҳамда  соғлиқни сақлаш соҳасининг турли даражаларида инновацион сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инновацион ривожланишни стратегик ва тактик режалаштириш сифатини натижасида соҳани бошқариш жараёни самарадорлиги 14 фоизга ортган;
соғлиқни сақлаш муассасаларини инновациялар асосида бошқаришнинг  мақсадли дастурлар механизминитакомиллаштириш бўйича илмий таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фуқароларни соғлиғини сақлаш масалалари Қўмитаси фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фуқароларни соғлиғини сақлаш масалалари Қўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 05/3-06-102-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияни амалиётга жорий этилиши минтақавий ихтисослаштирилган тиббий инновациялар маркази минтақалар даражасида соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион фаолият жараёнини самарали бошқариш ва яратилган инновацияларнинг соҳага «диффузиясини»ни тезлик билан амалга оширилишиорқали соҳада янгиликларни жорий этишнинг самарали механизми фаолият кўрсатишини таъминлаб,минтақавий «ихтисослашган тиббий кластер» моделининг жорий этилиши натижасида яратилаётган тиббий инновацияларнинг самарадорлиги 2018 йилда 12 фоизга ортган;
ҳудудларда инновацияларни мувофиқлаштириш асосида соғлиқни сақлаш соҳасида фаолиятни бошқаришнинг минтақавий «ихтисослашган тиббий кластер» модели Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятида  жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил 5 февралдаги8н-4/45-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияни амалиётга жорий этилиши натижасида минтақавий ихтисослаштирилган тиббий инновациялар маркази минтақалар даражасида соғлиқни сақлаш соҳасида инновацион фаолият жараёнини самарали бошқариш орқали соҳада янгиликларни жорий этишнинг самарали механизми фаолият кўрсатишини таъминлаган;
«Электрон соғлиқни сақлаш» тизимини жорий этиш орқали соҳанинг ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий тавсия Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фуқароларни соғлиғини сақлаш масалалари Қўмитаси фаолиятида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси Фуқароларни соғлиғини сақлаш масалалари Қўмитасининг 2019 йил 22 августдаги 05/3-06-102-сон маълумотномаси). Таклиф этилган «электрон соғлиқни сақлаш» тизимининг амалиётда фойдаланишга жорий этилиши натижасида мавжуд тизим билан параллел ҳолда, самарали электрон тиббий хизматлар тизимини йўлга қўйиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish