Sayt test rejimida ishlamoqda

Йулдошев Шокир Уриновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Айрим доривор ўсимлик чиқиндиларидан биоёқилғи ва биоўғит товарларини олиш технологияси», 02.00.09 – Товарлар кимёси; 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/K259. 
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброхим Рахмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Сагдуллаев Шомансур Шохсаидович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.K.05.01.
Расмий оппонентлар: Исаков Хаятулла, кимё фанлари доктори; Жалолов Икболжон, кимё фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: айрим доривор ўсимлик чиқиндиларидан биоёқилғи ва биоўғит товарларини олиш технологиясини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ферментатив гидролиз қилишга яроқли целлюлозани максимал ажратиб олиш учун, лигноцеллюлозали ўсимлик чиқиндиларига бирламчи ишлов беришнинг самарали усули ишлаб чиқилган;
турли фермент препаратлари ёрдамида, целлюлозани самарали ферментатив гидролиз қилиб, бижғувчи қандларга айлантира оладиган, ўзида комплекс целлюлаза ферментлари сақлаган, мултиэнзим композиция яратилган;
целлюлозани ферментатив гидролиз қилиш ва олинган гидролизатни спиртли бижғитиш (СБ) жараёнини оптимал кўрсаткичлари аниқланган;
доривор ўсимлик чиқиндиларидан биоэтанол товарини олиш усули ишлаб чиқилган;
анаэроб метан ферментацияси (АМФ) учун субстрат сифатида АДЎЧ ва ТДЎЧ биомассасини физик-кимёвий таркиблари аниқланган;
лигноцеллюлоза чиқиндиларини самарали АМФ-си учун АДЎЧ ва ТДЎЧ биомассасига бирламчи ишлов беришнинг самарали усули ишлаб чиқилган; 
лигноцеллюлоза чиқиндиларидан биогаз ва биоўғит олиш самарали усули яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Айрим доривор ўсимлик чиқиндиларидан биоёқилғи ва биоўғит товарларини олиш технологиясини яратиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ширин жўхоридан этанол олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 04865, 2014 й.). Натижада, ширин жўхори ўсимлигидан этанол олиш имконияти яратилган;
биогаз ва биоўғит олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро патенти олинган (№IAP 06075, 2019й). Натижада, органик чиқиндиларни қайта ишлаб биогаз ва биоўғит олиш имконияти яратилган;
биоўғит ва биоёқилғи товарлари кимёвий таркиби асосида синфлаш учун 
31 01 00 000 01 рақамли товар коди ишлаб чиқилган ва давлат божхона амалиётига жорий қилинган жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининнг 
2019 йил 30 ноябрдаги 1/16-81-сон маълумотномаси). Натижада, импорт ва экспорт бўлаётган ушбу турдаги маҳсулотларга мос божхона солиқлари, акциз солиқларини ундириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish