Sayt test rejimida ishlamoqda

Даулетова Мехрибан Жарилкасиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Миокардитли ҳомиладор аёлларда гестация ва туғруқнинг ўзига хос кечиши», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Tib7.
Илмий раҳбар: Юсупов Усман Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01. 
Расмий оппонентлар: Расул-Заде Юлдуз Гулямовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаева Лагия Мирзатуллаевна, тиббиёт фанлари доктори. 
Етакчи ташкилот: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти. 
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўчоқли миокардитли аёлларда ҳомиладорлик ва туғруқни бошқариш тактикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ўчоқли миокардитли ҳомиладорларда юракнинг чап қоринча отилиш фракциясининг камайиши ва ҳомила қон айланиши бузилишининг орасида туғри корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланган; 
чап қоринча отилиш фракциясининг камайиши хисобига бачадон артерияларида резистентлик индексининг ошиши ҳомиладорлик асоратлари ривожланишда муҳим роли исботланган; 
илк бор чап қоринча отилиш фракцияси камайиши ва яллиғланиш олди цитокинлари IL-1, IL-6, IL-8 и TNF-а ошиши орасидаги тўғри корреляцион боғлиқлик аниқланган, бу ўз навбатида ҳомила тушиш хавфи ривожланишига олиб келиши исботланган;
ўчоқли миокардитли аёлларда ҳомиладорликни олиб бориш кетма-кетлиги ёрдамида муддатидан олдин туғиш сони камайиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миокардитли ҳомиладор аёлларда гестация ва туғруқнинг ўзига хос кечишини  асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Миокардитли ҳомиладорларда акушерлик ва перинатал асоратларнинг профилактикаси ва даволашда тизимли энзимтерапия препаратларини комплекс қўлланиши» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 5 январдаги 8н-д/4-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома миокардит фонида ҳам онада, ҳам ҳомилада асоратларни камайтириш имконини берган, натижада вақтидан илгари туғруқлар частотаси камайган;
Миокардитли ҳомиладор аёлларда гестация ва туғруқнинг ўзига хос кечишини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий–амалий тиббиёт маркази, Қорақалпоқистон Регионал Перинатал маркази ва Тошкент вилояти «Юнус-Обод» ҚВП амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил, 3 мартдаги 8н-з/26-сон маълумотномаси). Олинган натижалар ва ўтказилган клиник тадқиқотлар миокардитли ҳомиладор аёлларда акушерлик ва перинатал асоратларни камайишига олиб келган. 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish