Sayt test rejimida ishlamoqda

Салохиддинова Махлиё Нурмухаммад қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Пахтани ҳаводан ажратиш ускунаси элементлари конструкциясини такомиллаштириш ва параметрларини асослаш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/T793.
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.Т.66.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Исаханов Хамидулло, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини ҳаводан ажратиш жараёнида унинг дастлабки сифат кўрсатгичларини сақлаш ва толада нуқсонлар пайдо бўлишининг олдини олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта бўлагининг сепаратор ишчи камерасидаги ҳаракати таҳлили асосида ишчи камера элементларининг параметрлари аниқланган;
пахта бўлагининг вакуум-клапан парраклари ва цилиндрик қобиқ ички сирти билан таъсирлашуви таҳлили асосида пахта махсулотлари механик шикастланиши назарий асосланган;
ишчи камерада зарба кучини камайтириш ва майда ифлосликлардан тозалаш имконини берувчи тўрли сирт конструкцияси ишлаб чиқилган;
сепарация жараёнида пахтани вакуум-клапандан тўлиқ чиқиб кетишини таъминловчи оғма парракли вакуум-клапан конструкцияси яратилган ва унинг рационал айланишлар сони  экспериментал усулда аниқланган;
кириш қувури қаршисида ўрнатилган тўрли сирт, оғма парракли вакуум-клапан ва унинг парракларидан пахтани тушириб юборувчи йўналтиргич эга бўлган сепаратор конструкцияси яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнидаги сепаратор қурилмасини конструкциясини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
ишчи камерасида қириш қувури қаршисидаги деворда ва вакуум-клапан парраклари билан корпус орасида чигит ва тола  шикастланишини камайтирувчи эластик асосга маҳкамланган қия тўрли юза  ўрнатилган ва пахта таркибидаги майда ифлосликлардан тозалаш имконини берувчи сепаратор конструкцияси «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Наманган вилоятининг Косонсой пахта тозалаш АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ нинг 2019 йил 27 майдаги 02-32/3173-сон маълумотномаси). Натижада пахтани ҳаводан ажратиш жараёнида пахта нуқсонлари ва ифлослиги 0.5%, чигитнинг шикастланганлик даражаси 0.87% камайиши таъминланган;
пахтани ҳаводан ажратувчи сепараторнинг қия юзали парракларга эга бўлган ва айланиш тезлиги рационал кўрсатгичи келтирилган вакуум-клапан «Ўзпахтасаноат» АЖ тасарруфидаги Наманган вилоятининг Косонсой пахта тозалаш АЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган («Ўзпахтасаноат» АЖ нинг 2019 йил 27 майдаги 02-32/3173-сон маълумотномаси). Натижада пахта толаси таркибидаги ифлослик ва нуқсонли аралашмаларнинг массавий улушини 9-10%, шикастланишларни 20% гача камайтириш ҳисобига йилига 87106 минг сўм иқтисодий самара олишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish