Sayt test rejimida ishlamoqda

Давлонов Хайрулла Алламуротовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пиролиз қурилмалари асосида гелиоиссиқхоналарнинг энергия самарадор иситиш тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.06–Қайта тикланадиган  энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/T606.
Илмий раҳбар: Узоқов Ғулом Норбоевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Абдужаббор, техника фанлари доктори, профессор; Авезов Раббонақул Рахмонович, техника фанлари  доктори,  профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиролиз қурилмаларидан фойдаланиб гелиоиссиқхоналарнинг энергия самарадор иситиш тизимини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий биомассадан муқобил ёқилғи олиш учун тутун газининг рециркуляцияси ҳисобига қизийдиган, иссиқлик алмашинувини фаоллаштирадиган қувурсимон реакторли пиролиз қурилмаси ишлаб чиқилган;
биомасса пиролизи маҳсулотларининг чиқиш миқдори жараённинг ҳарорати, юкланадиган хом ашёнинг намлиги ва гранулометрик ўлчамларига боғлиқлиги аниқланган;
пиролиз қурилмали гелиоиссиқхона иситиш тизимининг иссиқлик юкламаси, ҳарорат режими, реактордан утилизация қилинадиган иссиқлик миқдори ва асосий иссиқлик–техник параметрларини аниқлаш имконини берувчи иссиқлик балансининг математик модели ишлаб чиқилган;
гелиоиссиқхонанинг иситиш тизимини бир вақтда иссиқ сув ва ёқилғи билан таъминлайдиган “қувур-қувурда” типидаги комбинациялашган қурилма ишлаб чиқилган;
пиролиз қурилмалари асосида гелиоиссиқхоналар иситиш тизимининг  такомиллаштирилган “пиролиз реактори–иситиш қозонли” принципиал иссиқлик схемалари ишлаб чиқилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пиролиз қурилмаларидан фойдаланиб гелиоиссиқхоналарнинг энергия самарадор иситиш тизимини ишлаб чиқиш асосида:
бир вақтда гелиоиссиқхонанинг иситиш тизимини иссиқ сув ва ёқилғи билан таъминлайдиган “қувур-қувурда” типдаги комбинациялашган қурилма ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг  фойдали моделга патенти олинган (“Иссиқхоналарни иситиш учун қурилма”, № FAP 20180200-2018 й.). Натижада органик чиқиндиларни пиролиз қилиш орқали қайта ишлаш, иссиқхонани иситиш ва суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш имконияти яратилган;
Қашқадарё вилоятининг фермер хўжаликлари иссиқхоналарида пиролиз қурилмали энергия самарадор иситиш тизими жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 24 сентябрдаги 02/023-2546-сон маълумотномаси). Натижада 100 м2 майдонли иссиқхонанинг иситиш тизимида пиролиз қурилмалари қўлланилиши асосида анъанавий иситиш тизими учун мавсум давомида талаб этиладиган 8100 м3 табиий газ тежалишига ва энергия харажатлари  38% га камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish