Sayt test rejimida ishlamoqda

Бозаров Ойбек Одиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қишлоқ хўжалиги истеъмолчилари учун реактив гидроагрегатли микро-ГЭС қурилмасини яратиш», 05.05.06 - Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т773.
Илмий раҳбар: Алиев Раимжон Усманович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети Андижон филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM/T.34.01.
Расмий оппонентлар: Уришев Бобораим, техника фанлари доктори, профессор; Мажидов Тахиржон Шадманович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: паст босимли сув манбалари энергияси ҳисобига ишловчи реактив гидротурбинали микро-ГЭС конструкциясини ишлаб чиқиш ва унинг асосий параметрларини мақбуллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
катта-кичик дарёлар ва уларнинг ирмоқлари, шаршарали ариқ-сойлар ҳамда ирригация тизимларидаги сув манбаларида ишловчи микро-ГЭС қурилмасининг реактив гидротурбинаси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган реактив гидротурбинанинг техник ва энергетик параметрлари орасидаги функционал боғланишлар ҳамда максимал ФИКга эришиш шартлари аналитик моделлаштириш асосида аниқланган;
гидротурбинанинг ички қисмларидаги қаршиликлар эвазига босим йўқотилишини камайтиришнинг аналитик ва техник ечимлари ишлаб чиқилган;
микро-ГЭСларда қўллашга мўлжалланган паст частотали электрогенератор асинхрон фаза роторли электродвигатель негизида ишлаб чиқилган;
реактив гидротрубинали микро-ГЭСнинг автоматик бошқарув тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув босими катта бўлмаган анҳор, ирригация тизимлари ва дарёларда қўллашга мўлжалланган реактив гидротурбинали микрогидроэлектростанциянинг техник параметрларини мақбуллаштириш ва самарадор қурилмани ишлаб чиқариш бўйича олинган натижалар асосида:
ишлаб чиқилган қурилма Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги “Инновацион тажриба-кўргазма майдони”да жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 июлдаги 02/021-1080-сон маълумотномаси). Натижада 5 кВт қувватли микро-ГЭС қурилмаси ёрдамида қишлоқ хўжалик истеъмолчилари учун йилига 34 МВт*соат электроэнергияси ишлаб чиқариш имкони яратилган;
ишлаб чиқилган қурилма Наманган вилояти Норин тумани Тошкент жамоа хўжалигида жойлашган “Зулхумор Фозилжон қизи” фермер хўжалигида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 10 июлдаги 02/021-1080-сон  маълумотномаси). Натижада 10 кВт қувватли микро-ГЭС қурилмаси ёрдамида қишлоқ хўжалик истеъмолчилари учун йилига 54 МВт*соат электроэнергияси ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish