Sayt test rejimida ishlamoqda

Хўжақулов Рустамнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фойдаланиш давридаги чўкувчан грунтлардаги ирригация тизимлари гидротехника иншоотлари ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш”, 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.DSc/Т250.
Илмий маслаҳатчи: Бакиев Машариф Рўзметович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Файзиев Хомитхон, техника фанлари доктори, профессор; Эргашев Рустам Рахимович, техника фанлари доктори, доцент; Салямова Клара Джаббаровна, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чўкувчан грунтлардаги ирригация тизимлари гидротехника иншоотларини лойиҳалаш ва ҳисоблаш услубларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нов каналлари ва улардаги гидротехника иншоотларини фойдаланиш давридаги ишончлилиги ва хавфсизлиги билан чўкувчи лёсс заминларининг кучланишли-деформация ҳолати ўртасидаги боғлиқлик грунтнинг турлича намлик даражаси, кучланишнинг ҳар-хил қийматлари, уларнинг тарқалиш чуқурлигини ҳисобга олиб ўрнатилган;
кучланишларнинг “иншоот-замин” тизимида тақсимланиши ва нов каналлари ва улардаги гидротехника иншоотлари ишончлилигига таъсирини баҳолаш усули чўкувчан заминлар намланишини инобатга олиб такомиллаштирилган;
фойдаланиш давридаги ишдан чиқиш ҳақида статистик маълумотлар тўплаш ва уларга ишлов бериш асосида чўкувчан гидротехника иншоотларининг ишончлилиги  ва хавфсизлигини  миқдорий кўрсаткичларини аниқлаш усуллари ишлаб чиқилган;
нов каналларини  фойдаланиш даврида  заминларини чўкиши натижасида рўй берадиган ишдан чиқишлар ва носозликлар ҳақидаги маълумотларни умумлаштириш асосида  улардаги чўкишларни олдини олиш имконини берадиган  зичлаштирилган котлованлардаги пойдеворлар билан қуриш технологияси такомиллаштирилган;
қувурли сув ўтказгич иншоотининг чўкувчан грунтлардаги каналларда иншоот заминига таъсир этувчи узоқ муддатли инфильтрацияни ҳисобга олиб янги  конструкцияси ишлаб чиқилган;
нов каналларининг баландлиги ростланувчи таянч конструкцияси замин грунтлари чўкувчанлигини, тиклаш-таъмирлаш қурилмаси кам вақт ва меҳнат сарфлашни, лойқадан тозалаш қурилмалари қўл кучини камайтиришини инобатга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Чўкувчан грунтларда ирригация тизимлари гидротехника иншоотларининг фойдаланиш давридаги ишончлилиги ва хавфсизлигини ошириш бўйича тадқиқот илмий натижалари асосида:
нов каналлари ва улардаги иншоотлар билан чўкувчан лёсс заминлари ўртасидаги ўзаро таъсир, кучланишли-деформация ҳолатини грунт намланиши, кучланишлар тарқалиш чуқурлиги ва юклама катталигига боғлиқлигини ўрнатиш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Нишон ва Косон туманларидаги нов каналлари ва улардаги иншоотлар учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/25-3866-сон маълумотномаси). Натижада чўкиш оқибатида рўй берадиган деформацияларни 20-30% га бартараф этишнинг имконияти пайдо бўлган;
нов каналларини ва уларнинг зичлаштирилган котлованлардаги пойдеворларини қуриш технологияси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Нишон ва Косон туманларидаги  нов каналлари ва улардаги иншоотлар учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/25-3866-сон маълумотномаси). Натижада нов каналларининг ишончлилиги ва ишлаш самарадорлигини 8-10% га ошириш имкони яратилган;
нов каналининг узунлиги бўйлаб лойқа чўкиш жадаллигини камайтириш, дюкер-ўтказгич иншооти қудуқларини лойқа ва оқизиқлардан тозалаш,нов каналларига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишларини олиб бориш учун қурилмалар Сув  хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан Нишон ва Косон туманларидаги  нов каналлари ва улардаги иншоотлар учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 7 октябрдаги 03/25-3866-сон маълумотномаси). Натижада нов каналларида лойқа чўкиш ҳажми 25-30% га камайиши, таъмирлаш-тиклаш ишларига сарфланадиган вақт 25-30% га ва фойдаланиш харажатлари 15-20% га камайиши имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish