Sayt test rejimida ishlamoqda

Гуламов Сардор Боходировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Боғларда паст босимли томчилатиб суғориш технологиясини такомиллаштириш (Тошкент вилояти мисолида)”, 06.01.02–Мелиорация ва суғорма деҳқончилик (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Т1036.
Илмий раҳбар: Шеров Анвар Ғуломович, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори, профессор; Бегматов Илхом Адураимович, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент  давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тошкент вилоятининг ўтлоқи бўз, механик таркибига кўра ўрта қумоқ тупроқлари шароитида “Golden” навли олма  боғларини маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясида илмий асосланган суғориш тартибини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясининг конструктив параметрлари ишлаб чиқилган;
“Golden” навли олма боғларини суғоришда маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш тизимининг эксплуатацион ишончлилиги тизимнинг эксплуатацион сифатларини бахолаш услуби асосида аниқланган;
“Golden” навли олма боғларини маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидаги илмий асосланган суғориш тартиби биологик-климатик усул асосида ишлаб чиқилган;
маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидаги “Golden” навли олма боғларини суғориш тартибларини уларнинг ҳосилдорлигига таъсири Б.А.Доспеховнинг дисперцион таҳлил усули асосида ишлаб чиқилган;
маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидаги “Golden” навли олма боғларини суғориш тартибларининг иқтисодий самарадорлиги  ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Боғларда махаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Golden” навли олма боғларини маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидаги илмий асосланган суғориш тартиби Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тассаруфидаги Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманидаги ТИҚХММИ қошидаги “Ўқув илмий маркази”нинг боғларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/022-341-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясининг конструктив параметрлари ишлаб чиқилган ва унинг хорижий давлатлар технологияларига нисбатан 29-30% арзон бўлиш имкони яратилган;
“Golden” навли олма боғларини суғоришда маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш тизимининг эксплуатацион ишончлилиги аниқланган ва  Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида “Golden” навли олма боғларини суғоришга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/022-341-сон маълумотномаси). Натижада Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида “Golden” навли олма боғларини суғоришда маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш тизимининг эксплуатацион ишончлилиги кўрсаткичи Р=0,94 бўлишига эришилган;
маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясидаги “Golden” навли олма боғларини суғориш тартибларининг иқтисодий самарадорлиги ишлаб чиқилган ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тассаруфидаги Тошкент вилояти Ўрта-Чирчиқ туманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги “VUZ AGRO” МЧЖнинг боғ майдонларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 11 декабрдаги 02/022-341-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий паст босимли томчилатиб суғориш технологиясида “Golden” навли олма боғларини суғориш асосида етиштирилганда ҳар гектар майдонда назоратга нисбатан 45% сув тежалиши, 38% ҳосил ошиши ва 33543500 сўм даромад олиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish