Sayt test rejimida ishlamoqda

Байматов Шахриддин Хушвактовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Анизотроп грунтли тўғонларида нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш”, 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/T. 1228
Илмий раҳбар: Файзиев Хомитхон, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори, профессор; Рахматов Норқобил Рахматович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грунтли тўғон танаси ва заминида грунтларни анизатроплилигини ҳисобга олиб нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш ва уларни тўғон қияликлари турғунлигига таъсирини аниқлаш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
грунтли тўғон танаси ва заминида грунтларнинг таркибини анизотроплилигини ҳисобга олиб, нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
грунтли тўғон танаси ва заминидаги грунтларни анизотроплилигини грунтли тўғонда фильтрация режимини ҳосил бўлиши ва фильтрация оқими асосий параметрлари: депрессия эгри чизиғи ҳолати, фильтрация градиенти ва сарфи миқдорига таъсири асосланган;
нотурғун фильтрацияда грунтларни анизотроплилигини грунтли тўғон қиялиги турғунлигига таъсири асосланган;
анизотроп грунтли тўғон қиялиги турғунлигини таъминловчи қурилмаларнинг конструктив ечимлари баҳоланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Анизотроп грунтли тўғонларида нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш усулини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
грунтли тўғон танаси ва заминида грунтларнинг таркибини анизотроплилигини ҳисобга олиб, нотурғун фильтрацияни ҳисоблашни такомиллаштирилган усуллари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Ўздавсувхўжалик назорат  инспекцияси томонидан Чортоқ сув омбори  грунтли тўғонини танаси ва заминидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 03/25-3602-сон маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонларда нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш вақти камайган ва грунтли тўғонларни ишончлилиги ва хавфсизлигини баҳолаш аниқлиги ортган;
грунтли тўғон танаси ва заминидаги грунтларни анизотроплилигини грунтли тўғонда фильтрация режимини ҳосил бўлишига ва фильтрация оқими асосий параметрларига таъсири Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Резаксой сув омборидан фойдаланиш бошқармаси томонидан Резаксой сув омбори грунтли тўғонидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 03/25-3602-сон маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонларни нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш вақти камайган ва грунтли тўғон юқори қиялик турғунлигига нотурғун фильтрация параметрларининг таъсирини баҳолаш аниқлиги  ортган;
нотурғун фильтрацияда грунтларни анизотроплилигини грунтли тўғон қиялиги турғунлигига таъсири Ўзбекистон Республикаси Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги “UZGIP” МЧЖ лойиҳа институти томонидан Сардоба сув омбори  грунтли тўғонини танаси ва заминидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 03/25-3602-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган сонли усул ва алгоритмлар грунтли тўғонларидаги нотурғун фильтрацияни грунтларни фильтрацияга оид анизотроплилигини ҳисобга олиб ҳисоблаш ва грунтларни анизотроплилигини тўғон юқори қиялиги турғунлига таъсирини аниқлаш имконини берган;
грунтли тўғон танаси ва заминида грунтларнинг таркибини анизотроплилигини ҳисобга олиб, нотурғун фильтрацияни ҳисоблашни такомиллаштирилган усуллари ва грунтларни анизотроплилигини грунтли тўғон қиялиги турғунлигига таъсири Ўзбекистон Республикаси Сув ҳўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Ирригация ва сув муаммолари институти томонидан Каттақўрғон сув омбори грунтли тўғонидаги нотурғун фильтрацияни ҳисоблашга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 18 сентябрдаги 03/25-3602-сон маълумотномаси). Натижада грунтли тўғонларни нотурғун фильтрацияни ҳисоблаш вақти камайган ва грунтли тўғонларни ишончлилиги ва хавфсизлигини баҳолаш аниқлиги ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish