Sayt test rejimida ishlamoqda

Иргашев Бехзод Амирқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мобиль машина трансмиссиясининг ресурсини ва эҳтиёт қисм шестерняларига бўлган талабини ейилишбардошлик бўйича асослаш», 05.02.02–Механизмлар ва машиналар назарияси. Машинашунослик ва машина деталлари техника фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1134.
Илмий раҳбар: Шообидов Шораҳмат Асқарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Маҳкамов Қобил Ҳамдамович, техника фанлари доктори, профессор; Бабашев Қутлимурат Айтмуратович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мобиль машиналар трансмиссиясининг ресурсини ва эҳтиёт қисм шестерняларига бўлган талабини ейилишбардошлик бўйича асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шестерняларнинг тишлари орасида сирпаниш мавжуд бўлган ва бўлмаган ҳолатлар учун конуссимон шестерня тишларининг абразив заррачалар иштирокида ва иштирокисиз ейилиш тезлигини ҳисоблаш услубияти яратилган;
мустаҳкамланган қатламнинг қалинлигини,  механик хусусиятларини, тишларнинг ейилиш тезлигини ва тишли узатманинг илашиш модулини ҳисобга олган ҳолда юқори частотали ток билан тоблаш ва цементациялаш орқали термик ишлов берилган конуссимон шестерня ресурсини ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган;
мойдаги абразив заррачаларнинг трансмиссия агрегатлари  ресурсини таъминловчи рухсат этилган миқдори, ғилдирак тишларининг қалинликлари бўйича рухсат этилган ейилиши, илашиш модули, шестернялар материали ва абразив заррачаларнинг механик хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда аниқланган;
мобиль машиналарнинг йил давомида бажарган иш ҳажмини, ғилдирак тишларининг ейилиш тезлигини ва шестернялардан фойдаланиш циклининг давомийлигини ҳисобга олувчи, эҳтиёт қисм сифатида фойдаланиладиган, тишли ғилдиракларга бўлган эҳтиёжни ҳисоблаш услубияти ишлаб чиқилган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мобил машина трансмиссиясининг ресурсини ва эҳтиёт қисм шестерняларига бўлган талабини ейилишбардошлигини асослаш бўйича натижалар асосида:
илмий асосланган ресурсдан фойдаланиш ва эҳтиёт қисм сифатида ишлатиладиган мобиль машиналар трансмиссия агрегатларининг ёпиқ тишли узатма шестерняларига бўлган талаби агрегат мойида абразив заррачалар мавжуд бўлган шароитда, мобиль машина тишларининг ейилишбардошлигини ошириш усули “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда  жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада машиналарнинг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашда туриш вақтини автомобилларда 15-20% га, тракторларда эса 13-18% га қисқартириш имкони яратилган;
юқори частотали ток билан тоблашни ва цементациялашни  ўтказиш  технологияси “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада тишли узатмалар ресурсининг илашиш модули m=4мм бўлганда 35-40% га, m=6 мм бўлганда эса 25-30% га ошириш имконияти яратилган;
агрегат мойидаги абразив заррачалар миқдорини (масса бўйича) 0,57% гача меъёрлаш усули “Қашқадарёагросервис МТП” МЧЖда  жорий этилган (“Ўзагросервис” АЖнинг 2019 йил 24 январдаги 09-03/03-100-сон маълумотномаси). Натижада трактор трансмиссияси агрегатларининг шестернялари тишларининг ейилишбардошлигини 8-12% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish