Sayt test rejimida ishlamoqda

Аминов Хабибулла Джалалитдиновичнинг

докторлик диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

    I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Болалардаги симптоматик эпилепсияда нур тадқиқот усулларининг ташхисий аҳамияти», 14.00.19 – Клиник радиология (тиббиёт фанлари).

Талабгорнинг илмий ва илмий-педагогик фаолият олиб боришга лаёқати бўйича тест синовидан ўтгани ҳақида маълумот: /катта илмий ходим изланувчи/.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 30.09.2014/Б2014.5.Tib439

Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвониИкрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, 16.07.2013.Tib.20.01.

Расмий оппонентлар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Рашидов Зафар Рахматуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Зарединов Дамир Арифович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Маджидова Якутхон Набиевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот номи: «Академик И.П. Павлов номидаги Санкт-Петербург давлат тиббиёт университети» федерал давлат бюджет ташкилоти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

   II. Тадқиқотнинг мақсади. Болалик давридаги симптоматик эпилепсияни ташхислашни нейровизуализация усуллари ёрдамида такомиллаштириш.

    III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор меъёрда ёшга доир холда бош мия фракцион анизотропия ва ўртача диффузион лаёқат кўрсаткичлари ишлаб чиқилди;

симптоматик эпилепсияли болаларда одатий МРТ протоколининг имкониятлари ва этиологик омилга боғлиқ равишда бош мияда патологик ўзгаришлар топилишининг учраш частотаси аниқланган;

симптоматик эпилепсияли болаларда ЭЭГдаги турли функционал ўзгаришлар билан МРТда бош мия ярим шарларидаги микроструктур ўзгаришларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган;

симптоматик эпилепсияли болаларда диффузион ўлчанган кетма-кетлик натижаларини қайта ишлаш усули ишлаб чиқилган ва ўтказувчи йўллар шикастланиши оғирлик даражасини баҳолаш имконини берувчи фракцион анизотропия коэффиценти ва ўртача диффузион қобилият кўрсаткичлари аниқланган;

симптоматик эпилепсияли болаларда МР-спектроскопия усулининг ташхисий аҳамияти исботланган, уни бош миядаги метаболик жараёнларни сифатий ва микдорий ўзгаришларини ва анатомик жойлашувини белгилаш имконини бериши аниқланган.

    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Болалардаги симптоматик эпилепсияни ташхисини мукаммаллаштириш бўйича олинган илмий натижалар «Симптоматик эпилепсияли болаларда МРТ ташхисини диффузион ўлчамдаги кетма-кетликни қўллаш орқали такомиллаштириш» услубий тавсияномаси асосида соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент вилояти ихтисослаштирилган шифохонаси ва Тошкент шаҳар 3-клиник шифохонаси амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2015 йил 27 июлдаги №8н-g/43-сон маълумотномаси). Олинган натижалар симптоматик эпилепсияли болаларда ташхис сифатини ошириш, даволаш тактикасини танлаш, касаллик ремиссиясини 2,5 марта узайтириш, бемор болаларни касалхонага жойлаштирилишини йилига 1,4 марта камайтириш, даволаш сарф харажатларини 2 маротаба камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish