Sayt test rejimida ishlamoqda

Элмуродова Барно Эргашовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп занжирли балиқ маҳсулотларини етиштириш технологик жараёнлари бошқарув тизими моделлари ва алгоритмларини ишлаб чиқиш», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/T847.
Илмий раҳбар: Якубов Мақсадхон Султаниязович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc. 27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Рахимов Шавкат Хударгенович, техника фанлари доктори, профессор; Турсунов Бахтияр Мухаммаджонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп занжирли объектларда балиқ маҳсулотларини етиштириш технологик жараёнларининг график моделлари ва бошқарув алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп занжирли объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий геоахборот ресурсларига мувофиқ бошқарув режимининг бошқариш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кўп занжирли объектлар жараёнларини ташкил этувчи ахборот ресурсларининг информатив факторлари классификацияланган, моделлаштирилган, бошқариш тамойиллари ва алгоритмлари  ишлаб чиқилган;
кўп занжирли  объектларда ҳудудий геоахборот ресурсларига ва балиқ турларига мувофиқ интенсив усулда аквакультурада балиқ маҳсулотлари етиштириш жараёнларининг график моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
кўп занжирли балиқ маҳсулотларини ҳудудий табиий ва сунъий сув ҳавзаларида интенсив усулда етиштириш технологик жараёнлари инфратузилмаси ва интеграллашган тизими бошқарув алгоритми ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп занжирли объектларда балиқ маҳсулотларини етиштириш технологик жараёнлари бошқарув тизими график моделлари, усуллари, дастурий воситалари ва алгоритмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
геоахборот ресурсларига мувофиқ табиий ва сунъий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш инфратузилмасини шакллантиришнинг график моделлари, инструментал дастурий воситалар мажмуалари Ўзбекистон Республикаси электрон ҳукумат тизимининг компьютерлаштириш секторларида, жумладан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги “SIMPLEX SERVIS GROUP” МЧЖ корхонасига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 1 августдаги 33-8/88-сон маълумотномаси). Натижада кўп занжирли объектларда балиқ маҳсулотлари етиштириш технологик жараёнларини ҳудудий табиий ёки сунъий сув ҳавзаларига жойлаштириш имконини берган;
кўп занжирли объектларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий геоахборот ресурсларига мувофиқ бошқарув режимини бошқариш алгоритмлари Тошкент вилояти Балиқчиликни ривожлантириш илмий-тажриба станциясига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 03/027-3-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 1 августдаги 33-8/88-сон маълумотномалари). Натижада ҳудудий сув ресурсларининг физик ва кимёвий таркибини инобатга олган ҳолда, табиий ва сунъий сув ҳавзаларини шакллантириш, миқдор ва сифат кўрсаткичларини ошириш масалаларини ечиш имконини берган;
кўп занжирли объектларда балиқ турларига мувофиқ интенсив усулда балиқ маҳсулотлари етиштириш жараёнларининг график моделлари ва алгоритмлари «Қашқадарё балиқ саноат» маъсулияти чекланган жамиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 8 январдаги 03/027-3-сон ва Ахборот технологиялари ва коммуникация-ларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 1 августдаги 33-8/88-сон маълумотномалари). Натижада график модель ва алгоритмларни қўллаш балиқларни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан озиқлантириш технологияси ва рационал режимларини жорий этиш ҳисобига бир гектар сув ҳавзасидан озуқа миқдорини 1,32% тежаш ҳисобига 71 млн. сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish