Sayt test rejimida ishlamoqda

Машарипов Маъсуд Нуъмонжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поезд локомотивлар эксплуатацияси транспорт жараёнларининг инновацион технологиялари», 05.08.03–Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1359.
Илмий раҳбар: Расулов Маруфджан Халикович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.28.06.2018.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Назрилла Набиевич, техника фанлари доктори; Махкамов Нурмухаммад Янгибоевич, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплутацияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поезд локомотивлари эксплуатацияси транспорт жараёнларида локомотивлар парки ишини ташкил этишнинг инновацион технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
барча поезд локомотивларининг туриш вақти минимал қийматга эга бўлган вариантни аниқлаш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш асосида жуфтлашган поездлар ҳаракати графиги шароитида локомотив ва поезд таркибларининг ўртача туриш вақтини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
локомотивларнинг навбатдаги техник хизмат кўригидан ўтиш жараёнини назорат қилишни автоматлаштириш асосида локомотивлар иши режалаштирилаётган давр учун локомотивларнинг эксплуатация паркини ҳисоблаш технологияси ишлаб чиқилган;
айланиш ва алмашиш пунктларида локомотивлар таркибларни ёки, аксинча, кутишнинг мумкин бўлган барча вариантларини кўриб чиқиш учун дастурий таъминот ишлаб чиқиш асосида поезд таркибларига локомотивларни улашнинг оптимал вариантини танлаш усули ишлаб чиқилган;
барча поезд локомотивларнинг туриш вақти минимал қийматга эга бўлган варианти асосида жуфтлашмаган поездлар ҳаракати графиги учун захира юбориш ёки захира олиб келишга номзод локомотивни аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
локомотивларнинг поезд таркиби билан биргаликда туриш вақтини қисқартириш учун поезд локомотивларини самарали эксплуатация қилиш усули чегара кўриги ўтказиладиган станцияларда локомотивлар ҳаракатининг мослашувчанлик вариантларини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поезд локомотивлари эксплуатацияси транспорт жараёнларининг инновацион технологиялари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жуфтлашган поездлар ҳаракати графиги шароитида локомотив ва поезд таркибларининг ўртача туриш вақтини аниқлаш усули “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи Чуқурсой саралаш станциясига локомотивлар ишини тартибли режалаштириш ва уларни дислокация қилиш учун жорий этилган (“ЎТЙ” АЖнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/6476-19-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида тезкор равишда локомотивларни эксплуатация қилишдаги кутиш жараёнига сарфланадиган вақтлар билан боғлиқ фойдаланиш харажатларини қисқартириш имконини берган;
локомотивлар иши режалаштирилаётган давр учун локомотивларнинг эксплуатация паркини ҳисоблаш технологияси “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи “Ягона диспетчерлик маркази”га локомотивларнинг норматив бўйича навбатдаги кўрикдан ўтиш муддатини аниқлаш учун жорий этилган  (“ЎТЙ” АЖнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/6476-19-сон маълумотномаси). Натижада локомотивнинг ўртача суткалик босиб ўтиш масофасини 24% га ва локомотив иш унумдорлигини 21% га ошириш имкони яратилган;
поезд таркибларига локомотивларни улашнинг оптимал вариантини танлаш усули “ЎТЙ” АЖ тасарруфига кирувчи “Ўзбекистон” локомотив депосига локомотивларнинг навбатдаги кўрикдан ўтиш жараёнини назорат қилишни автоматлаштириш ва ушбу жараён юзасидан статистик маълумотлар тўплаш учун жорий этилган (“ЎТЙ” АЖнинг 2019 йил 25 ноябрдаги 01/6476-19-сон маълумотномаси). Натижада локомотивлар эксплуатацияси режалаштирилаётган муддатда локомотивларни поездларга бириктириш имкониятини аниқлашга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish