Sayt test rejimida ishlamoqda

Исломов Шахбоз Зокир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юзни таниб олишнинг самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмлари», 05.01.05–Ахборотларни ҳимоялаш усуллари ва тизимлари. Ахборот хавфсизлиги (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/T449.
Илмий раҳбар: Каримов Маджит Маликович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимов Бахтиёр Файзиевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Мирзаев Олимжон Номазович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: «UNICON.UZ» – фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: юз тасвирини аниқлаш ва таниб олиш хатолигини минималлаштириш имконини берувчи тезкор таниб олиш усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
юз тасвиридаги муҳим нуқталар ва уларни тиклаш орқали юз тасвирини аниқлашнинг учбурчак усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
пикселлардаги фарқ асосида юз тасвирини қалбакилаштириш ҳужумидан ҳимоялаш алгоритми ишлаб чиқилган;
нормал юз тасвирлари базаси асосида юз тасвирини нормаллаштириш усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
юз тасвири бўйича идентификация жараёнида юз тасвирини таниб олиш тезлиги ва аниқлигини ошириш мақсадида фильтр ўлчамларини ўзгартириш орқали теран ўрганиш тармоғи такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқoт натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлаб чиқилган юз тасвирини аниқлаш, таниб олиш самарадорлигини ошириш усуллари ва алгоритмлари ҳамда дастурий воситалар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юз тасвирини қалбакилаштиришнинг олдини олиш, юз тасвирини аниқлашдаги хатоликларни минималлаштиришга имкон берувчи, юз тасвирида тўсиқ мавжуд ҳолатларда нормаллаштириш усуллари ва алгоритмлари ҳамда таниб олишнинг самарали тармоғи асосида ишлаб чиқилган юз тасвири бўйича идентификация дастурий воситаси Давлат солиқ қўмитасининг амалий фаолиятига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 33-8/6927-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ташкилот ходимларининг ҳаракатларини вақт асосида автоматик тарзда қайд этишга эришилган ва 91% аниқлик билан таниб олиш имконини берган;
мураккаб шароитларда ҳам юз тасвирини аниқлаш ва таниб олишнинг самарали усуллари ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Давлат солиқ қўмитаси «Янги технологиялар» илмий-ахборот маркази давлат унитар корхонасига жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини  ривожлантириш  вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 33-8/6927-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган «Юзни таниб олиш» дастури ташкилот ҳудудида ходимларни идентификациялаш орқали назоратлаш, кузатиш вазифаларини бажариш ва 90% аниқлик билан шахсларни таниб олиш имконини берган;
юз тасвирини қалбакилаштиришнинг олдини олиш, тўсиқ мавжуд ҳолатларда хатоликларни камайтириш ва юз тасивирини таниб олишнинг самарали усуллари ва алгоритмлари асосида ишлаб чиқилган дастурий восита Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг «SSP Maroqand» кўп функцияли ахборот маркази унитар корхонасига жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 33-8/6927-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ишлаб чиқилган «Юзни таниб олиш» дастури Windows операцион тизим муҳитида ишлашга мўлжалланган ва ташкилотга киришда ходимларни идентификациялаш вазифасини бажариш ҳамда 90,9% аниқлик билан шахсларни таниб олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish