Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқулов Бехзод Эшмирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўғонсиз сув олиш ишончлилигини оширишнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.PhD/Т1233.
Илмий раҳбар: Базаров Дильшод Райимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Махмудов Эрназар Жумаевич, техника фанлари доктори, профессор; Эшев Собир Саматович, техника фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўғонсиз сув олиш ишончлилигини ва самарадорлигини оширишнинг гидравлик усулларини такомиллаштириш ҳамда туби деформацияланувчи каналлар ўзанларида сув оқимининг ҳаракати моделини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўғонсиз сув олиш ҳудудида оқимнинг асосий гидродинамик параметрлари баҳолаш усуллари оқимнинг бўлиниши таҳлили усули асосида ишлаб чиқилган;
гидроузелнинг кириш қисмларидаги сув оқимининг ҳаракатини ифодаловчи бир ўлчамли математик модель Сен Венан тенгламалари асосида такомиллаштирилган;
сув олиш каналига лойқа чўкиндилар киришини камайтиришни таъминловчи усуллар асосида гидравлик ва конструктив схемалар ишлаб чиқилган;
тўғонсиз сув олиш иншооти ишончлилигини таъминлаб, ўзан туби чўкиндиларининг оқиб киришини бартараф этувчи иншоот остонасининг қирғоқ чизиғига нисбатан  оптимал жойлашиш бурчагини аниқлаш усули остона ўлчамларини танлаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тўғонсиз сув олиш ишончлилигини ва самарадорлигини оширишда гидравлик усулларни такомиллаштириш орқали олинган илмий натижалар асосида:
тўғонсиз сув олиш ҳудудида оқимнинг асосий гидродинамик параметрларини баҳолаш усули  ва сув олиш ҳудуди шароитини яхшилаш бўйича тавсияномалар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 03/25-2373-сон маълумотномаси). Натижада тўғонсиз сув олишнинг ишончлилигини ошириш ва ўзан жараёнларини башорат қилиш имкони яратилган;
тўғонсиз сув олишда кириш каналидаги ўзан жараёнларни ҳисобловчи бир ўлчамли математик модель Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 03/25-2373-сон маълумотномаси). Натижада сув оқими ва ўзан туби оқизиқлари орасидаги боғланиш қонуниятлари ва тўғонсиз сув олиш иншооти соҳасида ўзандаги жараёнлар характерини аниқлаш имкони яратилган;
тўғонсиз сув олиш ишончлилигини оширишда, ўзан туби оқизиқларининг киришини камайтирувчи қирғоқ чизиғига нисбатан остонанинг оптимал жойлашиш бурчагини танлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Бухоро машина каналидан фойдаланиш бошқармасига жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 03/25-2373-сон маълумотномаси). Натижада ўзан туби оқизиқларининг киришини 20% га камайтириш имкони яратилган;
сув олиш каналига лойқа чўкиндилар киришини камайтиришни таъминловчи усуллар асосида ишлаб чиқилган гидравлик ва конструктив схемалар Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Аму-Занг ирригация тизимлари бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 17 июндаги 03/25-2373-сон маълумотномаси). Натижада сув омборларининг пастки бъефидаги ўзан жараёнларининг олди олинган ва лойқа чўкиндиларнинг сув омборига киришини 10% га камайтириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish