Sayt test rejimida ishlamoqda

Камалетдинов Шохрух Шухратовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл транспорти ва юк ташиш хизматидан фойдаланувчиларнинг муносабатларидаги жараёнлар технологиясини такомиллаштириш», 05.08.03–Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/T820.
Илмий раҳбар: Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти, PhD.28.06.2018.Т.73.01.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Кобилжон Тахирович, техника фанлари доктори; Мирхамидов Шухрат Шавкатович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир йўл транспорти ва юк ташиш хизматидан фойдаланувчиларнинг муносабатларидаги жараёнлар технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тармоқли режалаштириш ва бошқариш усуллари асосида операцияларни амалга оширишнинг критик муддатларини аниқлаш учун юк ташишларни расмийлаштириш жараёнларида композит ҳужжат айланишининг моделлари ишлаб чиқилган;
ҳужжатлар сифатини ташкил этувчи атрибутлар асосида ҳужжат айланишини моделлаштириш учун ташиш ҳужжатлари сифатини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
мантиқий схемалар асосида электрон ҳужжатларидан фойдаланиш натижаларини таққослаш учун ташиш ҳужжатлари сифатига боғлиқ ҳолда жараёнларнинг вақт тавсифларини баҳолаш модели яратилган;
динамик эҳтимолий юкланган графлар назарияси асосида тадқиқот натижаларининг мослигини асослаш учун динамик эҳтимол технологик жараённинг модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти ва юк ташиш хизматидан фойдаланувчиларнинг муносабатларидаги жараёнлар технологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
темир йўл транспорти маҳаллий қатновларда ташишни режалаштириш ва ҳисобга олиш, ташиш ҳужжатлари билан ишлаш, ортиш тушириш операцияларини расмийлаштириш жараёнларининг тармоқли режалаштириш ва бошқариш усуллари орқали ишлаб чиқилган композит ҳужжат айланишининг моделлари  «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги Юк ва тижорат ишлари бошқармасига жорий қилинган  (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 13 ноябрдаги 01/6309-19-1-сон маълумотномаси). Натижада юк қабул қилувчи, юк жўнатувчи ва темир йўл маблағларини тежаш, меҳнат самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини оширишга хизмат қилган ҳамда транспорт ҳужжатларини расмийлаш-тиришнинг меъёрий муддати 30–40 фоизгача камайтириш имконини берган;
темир йўл транспорти халқаро қатновларда ташиш ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини автоматлаштиришнинг динамик эҳтимолий юкланган графлар назарияси орқали асосланган маълумотли моделлари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ахборот ривожлантириш бошқармасига «Ягона ойна тамойили асосида юкларни ташиш соҳасидаги хизматларни кўрсатишнинг автоматлаштирилган тизими» лойиҳасини бажариш учун жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг 2019 йил 13 ноябрдаги 01/6309-19-1-сон маълумотномаси). Натижада юк жўнатувчилар ва қабул қилувчиларнинг ҳужжатларни расмийлаштириш ва жараёнлар вақтини оптималлаштиришдан олинган йиллик сарфларни тежаш, темир йўллардаги умумий тежашнинг 20–30 фоизига эришилган;
юк ташишни электрон расмийлаштириш тартиблари мантиқий схемалари ва амалий дастурий таъминотлар асосида юкларни ташиш жараёнида буюртмаларни масофадан қайта ишлаш учун ташишни режалаштиришнинг электрон модули «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги юк ва тижорат ишлари бошқармасига жорий қилинган (“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ нинг 2019 йил 13 ноябрдаги 01/6309-19-1-сон маълумотномаси). Натижада темир йўл транспортида кўрсатилаётган юк ташиш хизматлари сифати ошган ва ташиш ҳужжатлари билан ишловчи ходимларнинг иш унумдорлиги 1,3 баробар ошириш имконини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish