Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримов Санжар Мирвоситовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистоннинг инновацион ривожланиш шароитида тўқимачилик саноатининг таркибий ўзгаришларини такомиллаштириш», 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/Iqt166.
Илмий раҳбар: Насырхаджаева Дилафруз Сабитхановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистоннинг инновацион-саноат тараққиётига ўтиш шароитида тўқимачилик саноатини таркибий ўзгартириш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш ва илмий-услубий ёндашувларни такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик кластери доирасида сунъий толаларни ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш ва тўқимачилик кластер циклларини тўлақонли ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш асосланган;
тўқимачилик технологик занжирини такомиллаштириш жараёнида сунъий толаларни табиий пахта калаваларига аралаштириб ишлаб чиқариш ҳамда юқори навли пахта уруғларидан фойдаланишда технологик циклларнинг иқтисодий самара бериши асосланган;
тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортининг иқтисодий ўсишга жадаллаштирувчи таъсирини баҳолаш асосида ЯИМ қўшимча ўсишининг узоқ муддатли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хатарларни олдини олиш ҳамда   махсулот структурисада табиий ва кимё маҳсулотлари уйғунлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик саноатини узоқ ва ўрта муддатга ривожлантириш прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бозор иқтисодиёти шароитида пахта тозалаш саноатини ривожлантиришнинг иқтисодий стратегияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тўқимачилик кластери доирасида сунъий толаларни ишлаб чиқаришни махаллийлаштириш ва тўқимачилик кластер циклларини тўлақонли ташкил этиш асосида ишлаб чиқариш фаолияти самарадорлигини такомиллаштириш бўйича тавсиялар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар, жумладан «CertusTextile» МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 2 августдаги ДМ-10-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалга ошириш ҳисобига корхонада ишлаб чиқариш харажатлари 10 фоизга қисқарган;
тўқимачилик технологик занжирини такомиллаштириш жараёнида сунъий толаларни табиий пахта калаваларига аралаштириб ишлаб чиқариш ҳамда юқори навли пахта уруғларидан фойдаланишда технологик циклларнинг иқтисодий самарадорлиги асосланди ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар, жумладан «CertusTextile» МЧЖ корхонасига жорий қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 2 августдаги ДМ-10-сонли маълумотномаси). Тавсияларни амалга ошириш ҳисобига корхонанинг соф даромади 14,5 млн сўмга ошган;
тўқимачилик саноати маҳсулотлари экспортининг иқтисодий ўсишга жадаллаштирувчи таъсирини баҳолаш асосида ЯИМ қўшимча ўсишининг узоқ муддатли прогноз параметрлари асосланганлиги бўйича тавсиялар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар, жумладан «CertusTextile» МЧЖ корхонасига жорий этилди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 2 августдаги ДМ-10-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсияларни амалга ошириш ҳисобига ишлаб чиқариш харажатлари ҳар 1000 килограммга 205100 сўмга қисқарди, маҳсулот рентабеллиги 3,1 фоизга ошиш имконини берган;
маҳсулотларни ишлаб чиқаришда хатарларни келиб чиқиши ҳамда махсулот структурисада табиий ва кимё маҳсулотлари уйғунлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда тўқимачилик саноатини узоқ ва ўрта муддатга ривожлантириш прогнозларини асосида тавсиялар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналар, жумладан «Jamastyle» МЧЖ корхонасига тавсиялар жорий этилди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2019 йил 2 августдаги ДМ-10-сонли маълумотномаси). Натижада корхона ўтган йилга (2018 йил) нисбатан 3,9 млн сўм самарадорликка эришди, 2019 йилнинг 2 чорагида эса корхонанинг соф фойдаси 2018 йил йил шу даврига нисбатан 8,5 фоизга ўсиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish