Sayt test rejimida ishlamoqda

Якубжанова Дилфуза Кодировнанинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Машина-трактор агрегатларининг осма тизимлари ҳаракатининг моделлари ва бошқариш алгоритмлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/T42.
Илмий раҳбар: Азимов Бахтиёр Магрупович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профeссор; Ходжаев Шухрат Толибович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта териш машинаси ва унинг териш аппаратлари осма тизимларини турли шароитдаги ҳаракатининг моделлари ва оптимал бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
турли ҳаракат шароитида пахта териш машинасининг горизонтал тебранишларининг математик модели ишлаб чиқилган;
турли ҳаракат шароитида пахта териш машинаси ва унинг териш аппаратлари осма тизимини вертикал тебранишларининг математик модели ишлаб чиқилган;
турли ҳаракат шароитида пахта териш машинасининг горизонтал тебранишларини оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
турли ҳаракат шароитида пахта териш машинасининг вертикал тебранишларини оптимал бошқариш алгоритми ишлаб чиқилган;
пахта териш машинаси ва унинг териш аппаратлари осма тизимининг параметрларини оптималлаштириш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пахта териш териш машинаси ҳаракатини тадқиқ этиш мақсадида яратилган математик моделлар, алгоритмлар ва дастурий мажмуалар асосида:
пахта териш машинаси ҳаракатини оптимал бошқариш ва пахта териш машинаси териш аппаратининг осма тизими конструкциявий параметрларини мақбуллаштириш моделлари ва алгоритмлари «Трактор» МКБ УКда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 33-8/3586-сон ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзагросаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 15 январдаги АР-19-02/86-сон маълумотномалари). Натижада техник-иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш ва лойиҳалаш жараёнида натижаларни қайта ишлашни автоматлаштириш имконини берган;
турли ҳаракат шароитида пахта териш машинасининг параметрларини мақбуллаштириш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари «КТЦСМ» МЧЖда жорий қилинган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 23 майдаги 33-8/3586-сон ва Ўзбекистон Республикаси «Ўзагросаноатхолдинг» АЖнинг 2019 йил 15 январдаги АР-19-02/86-сон маълумотномалари). Натижада пахта териш машинаси териш аппарати осма тизимларининг ишлаш аниқлиги ва ишончлилигини ошириш ва техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган. Шунингдек пахта териш машинаси ва териш аппаратлари осма тизимларини лойиҳалаш вақтини минималлаштириш ва параметрларини тезкор аниқлаш таъминланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish