Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмонов Сунатилло Махмудовичнинг
фалсафа доктори  (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Узлуксиз объект ва нейрон тармоқлари хоссалари асосида ахборотларга ишлов беришни мақбуллаштириш усул ва алгоритмлари», 05.01.02–Тизимли таҳлил, бошқарув ва ахборотни қайта ишлаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.PhD/T190.
Илмий раҳбар: Жуманов Исроил Ибрагимович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ахборот технологиялари университети, DSc.27.06.2017.Т.07.01.
Расмий оппонентлар: Сафаров Ташпулат, техника фанлари доктори, профeссор; Кабильджанов Александр Сабитович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлаб чиқариш мажмуаларини бошқариш тизимида қарор қабул қилишни мақбуллаштириш учун ностационар объект ва нейрон тармоқлари хоссаларидан фойдаланишга асосланган ахборотга оптимал ишлов бериш модели, алгоритм ва дастурий воситаларини яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ахборотга ишлов бериш алгоритмлари асосида бошқарув қарори қабул қилиш тизимида тасодифий вақтли қаторни идентификациялаш, ўзгарувчиларни мослаш механизмлари самарадорлиги ишлаб чиқилган;
узлуксиз объект ва нейрон тармоқлари хоссалари асосида ахборотларга ишлов беришни мақбуллаштириш усул ва алгоритмлари такомиллаштирилган;
статистик параметр, динамик хосса, вақтли қатор информатив элементини танлаш, маълумот ишончлигини таъминлаш кенг спектрдаги моделлар синтезига таянган тавсифлаш механизмлари ишлаб чиқилган;
кўп, уч қобиқли, радиал-базисли нейрон тармоқлари компонентларининг ҳисоб схемалари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўрсаткичларни башорат қилишга қаратилган ахборотга ишлов берувчи модель, алгоритм ва дастурий воситалар ҳамда информатив белгиларни танлаш, ахборот ишончлигини назорат қилиш, ўзгарувчилар қийматини мувофиқлаштириш ва мақбуллаштириш механизмлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
информатив элементларни танлаш, ахборот ишончлигини назорат қилиш, ўзгарувчилар қийматини мувофиқлаштириш ва мақбуллаштириш механизмлари бўйича ишлаб чиқилган модель, алгоритм ва дастурий воситалар «Самарқанддонмаҳсулот» АЖда жорий этилган («Ўздонмаҳсулот» АКнинг 2019 йил 6 майдаги 5-3/54-918-сон маълумотномаси). Натижада тасодифий вақтли қатор идентификацияси аниқлиги уч тартибга ошиши, ахборотга ишлов бериш мураккаблик ва нарх қиймати коэффициентлари 7–8 маротаба камайиши кўрсатилган. Ахборот ишончлигини оширувчи, сегментация, фильтрация, информатив элементларни танлаш, ўзгарувчиларни мувофиқлаштириш, тасодифий вақтли қаторни тавсифлаш механизмлари қўлланиши эса, маҳсулот ишлаб чиқаришга кетадиган моддий харажатлар миқдорини ўртача 8–9% камайтириш имконини берган;  
ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини мақбуллаштиришнинг ишлаб чиқилган модель ва алгоритмлари «Ўзбектелеком» Самарқанд филиали фаолиятида жорий этилган (Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2019 йил 10 июндаги 33-8/3952-сон маълумотномаси). Натижада тасодифий вақтли қатор идентификацияси аниқлиги уч тартибга ошиши, ахборотга ишлов бериш мураккаблик ва нархи қиймати коэффициентлари 7–8 маротаба, ишлаб чиқаришга чамаланган моддий харажатлар миқдори ўртача 20% камайиши имконини берган;   
информатив элементларни танлаш, ахборот ишончлигини назорат қилиш, ўзгарувчилар қийматини мувофиқлаштириш ва мақбуллаштириш механизмлари бўйича ишлаб чиқилган модель, алгоритм ва дастурий воситалар Самарқанд вилояти, Оқдарё тумани Ҳудудий электр тармоғи корхонаси фаолиятида жорий этилган («Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг 2019 йил 30 сентябрдаги 01-02/331-сон маълумотномаси). Натижада тасодифий вақтли қатор идентификацияси хатолиги тренд моделлари бўйича 30%, авторегрессия модели бўйича 47%, адаптив муайянлаштириш модели бўйича 52%, сирпанувчи регрессия модели бўйича 58% камайиши; ахборот ишончлиги икки тартибга, электр истеъмоли башорати аниқлиги эса 97% гача ошиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish