Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамудханов Мансур Музаффаровичнинг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Насос қурилмалари ростланадиган кўп моторли электр юритмаларини энергия-ресурстежамкор тизимлари», 05.05.02–Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/T284.
Илмий маслаҳатчи: Камалов Толяган Сиражиддинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Бобожанов Максуд Каландарович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор; Тоиров Олимжон Зувурович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: насос қурилмаларининг энергия- ва ресурстежамкор ростланувчи кўп моторли электр юритмали тизимларини, шунингдек частотавий-ростланадиган электр юритмали насос станцияларининг иш режимларини автоматик бошқариш тизимларини ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув узатишга энг кам солиштирма электр энергия сарфини таъминлаш шарти билан насос агрегатининг энергия тежайдиган иш режимларини аниқлаш учун насос қурилмасининг асосий технологик параметрлари функциясида математик модели ишлаб чиқилган;
сув узатиш жараёнини оқилона ва тежамкорлик билан таъминлаш мақсадида насос станцияларининг энергиятежамкор режимли хариталарини шакллантириш услубияти уларнинг конструктив, технологик ва иш хусусиятларини эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр энергиясининг энг кам солиштирма сарфи мезони бўйича насос қурилмасини  оптимал бошқариш тамойили насос агрегатларининг юритувчи электр моторлари айланиш частоталари оптимал қийматининг юқори аниқлигини таъминлаш учун уларнинг иш режимларига қўйилган чегараланишларни эътиборга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
умумий босимли ўтказиш қувурли гидравлик тармоқдаги насос агрегатларини мос параллел ишини таъминлаш учун асинхрон ротор-вентилли каскад асосида амалга ошириладиган насос қурилмаларининг икки ва кўп моторли электр юритмаларнинг тизимлари ишлаб чиқилган;
автоматик бошқариш тизими бошқариш контурларини бирга бўйсуниш тамойилидан фойдаланиб, насос қурилмасини юритувчи электр моторларининг айланиш частоталари мосланганлигини таъминлаш учун бўйсунувчи ростлаш тамойили бўйича қурилган “электр боғланишли кўп моторли истиқболли электр юритма-насослар-босимли тармоқ” автоматик бошқариш тизими ишлаб чиқилган;
насос қурилмаси таркибидаги насос агрегатларининг частотавий-ростланадиган электр юритмали сув кўтариш насос станциясининг энергия- ва ресурстежамкор иш режимларини таъминлаш учун автоматик бошқариш қурилмаларининг схемавий ечимлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сув кўтариш насос станциялари энергетик самарадорлигининг оширилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
насос станциялари учун электр энергия сарфининг базис меъёрларини ҳисоблаш ва ишлаб чиқиш Навоий кон-металлургия комбинатининг (НКМК) Бирлашган энергетика хизмати (БЭХ)га жорий этилган (НКМКнинг 2019 йил 24 октябрдаги 02-06-04/13572-сон маълумотномаси). Натижада НКМК БЭХ насос станцияларида 295600 кВт∙соат электр энергияси иқтисод қилинган, молиявий самарадорлик 87,245 млн сўмни ташкил қилган;
насос агрегатларини параллел автоматик бошқариш учун 200 кВт қувватга эга частота ростланадиган электр юритмани, насос агрегатини 800 кВт қувватга эга синхрон двигатель қўзғатиш токи билан микропроцессорли бошқариш тизимини модернизация қилиш НКМК Бирлашган энергетика хизмати объектларида насос қурилмаси таркибида жорий этилган (НКМКнинг 2019 йил 24 октябрдаги 02-06-04/13572-сон маълумотномаси). Натижада НКМК БЭХ насос станциялари ва объектлари бўйича 211880 кВт∙соат электр энергия иқтисод қилинган ҳамда молиявий самарадорлик 33,49 млн. сўмни ташкил қилган;
сувни ҳайдаш насос станциясининг 315 кВт қувватга эга 1Д125-63 типидаги насос агрегатларини ростланувчи электр юритмалари учун насос қурилмасининг элекр юритма тизимини модернизация қилиш Қўнғирот сода заводи сув айланиш циклига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2019 йил 5 ноябрдаги 14-6827-сон маълумотномаси). Натижада Қўнғирот сода заводи сув айланиш цикли насос станцияси бўйича 239400 кВт∙соат электр энергия иқтисод қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish