Sayt test rejimida ishlamoqda

Джураева Сожида Равшанкуловна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “ХХ аср ўзбек адабиёшунослигида мумтоз лирик жанрлар тадқиқи (рубоий, туюқ, қитъа мисолида)", 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil522.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети
Илмий раҳбар: Салоҳий Дилором Исомиддин қизи, филология фанлари доктори, профессор
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.02.03.
Расмий  оппонентлар: Эркинов Афтондил Садирхонович филология фанлари доктори;
Эргаш Очилов, филология фанлари номзоди
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХХ аср ўзбек шеършунослигида кичик мумтоз лирик жанрлардан рубоий, туюқ, қитъанинг тадқиқ этилиш принципларини аниқлаш, бу борада юзага келган муаммоли масалаларга ойдинлик киритиш, мавжуд назарий чалкашликларни асослаш, мунозарали масалалар ечимини топишда ўзбек олимлари хизматини кўрсатиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ХХ аср ўзбек шеършунослигида кичик лирик жанрлар тадқиқи борасидаги назарий масалалар ва илмий прициплар аниқланган;
қитъа қофияланишига кўра маснавий, ғазал ёки тўртлик шаклидаги жанрлардан фарқланиши эътиборга олинмаслиги натижасида юзага келган нотўғри назарий  хулосалар ва “ғазали-қитъа”, “туюқ-қитъа”, “туюқ-рубоий” тарзида жанрларни бир-бирдан ажратиш принципларида ноаниқлик ва қоришиқлик мавжудлиги исботланган; 
ҳам жанр, ҳам бадиий санъат номи ҳисобланган атамалар баъзан бир-бирдан фарқланмасдан қўлланилиши кузатилган ҳамда адабиётшуносликда истихрож (китобат) ва муаммо санъатларининг тадқиқидаги ноўрин назарий қарашларга ойдинлик киритилган;
оддий марсияларнинг мазмуний тараққиёти – таърих жанрининг тараққиёти сифатида нотўғри таҳлил этилиши очиб берилган; 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ХХ аср ўзбек адабиёшунослигида лирик жанрлар тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида: 
лирик жанрларнинг ўзбек адабиётшунослигида ўрганлиши принциплари бўйича қўлга киритилган илмий хулосалардан ОТ-F8-027 рақамли “Қўлёзма манбаларнинг миллий-маънавий ва адабий мерос тарғиботидаги аҳамияти” мавзусидаги фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 июлдаги 89-03/2740-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланиши билан ўзбек адабиётида лирик тур ва жанрларнинг вужудга келиши, шаклланиши ва такомилида араб, форс-тожик адабиёти, XIX аср охирига келиб жаҳон адабиётининг таъсири, адабий-маданий алоқалар ва ўзаро таъсир турли миллатлар адабиётида бир-бирига ўхшаш бадиий шакллар ва адабий жанрларнинг юзага келишидаги аҳамияти сингариларни ўрганиш имконияти яратилган.
ўзбек халқ оғзаки ижоди анъаналарининг, рубоий, туюқ, қитъа каби мумтоз лирик жанрларнинг тарбиявий ролидаги аҳамияти бўйича қўлга киритилган илмий хулосалардан ХТ-Ф2-004-рақамли “Ўзбек халқ педагогикаси ва фольклор анъаналари” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 6-февралдаги ¬89-03-521-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар қалбида миллий қадриятларимизни эъзозлаш, улуғ аждодларимиздан мерос бўлиб қолган маънавий бойликларимизни асраб-авайлаш туйғусини шакллантиришда, уларнинг маънавий дунёсини кенгайтириш ва гўзал хулқ эгаси қилиб тарбиялашда халқ оғзаки ижоди таъсирида вужудга келган рубоий, туюқ, қитъадаги ахлоқий-таълимий мазмуннинг роли беқиёс эканлиги ёритиб берилган.
ХХ аср ўзбек шеършунослигида “лирик жанрлар” тармоғининг тараққий этиши, бунинг натижасида лириканинг мумтоз ва замонавий жанрлари кенг ўрганилганлиги; жанрий мезонлар масаласидаги ноаниқликлар туфайли адабиётшунослигимизда рубоий, туюқ ва қитъа ўртасида ҳамда таърих ва марсия, муаммо ва истихрож сингари жанр ва санъатлар тадқиқидаги чалкашликлар юзасидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлими қошидаги “Садоқат” адабий-ижодий тўгарагида маърузалар ўқилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2020 йил 9 январдаги 01-03-06/25-сон маълумотномаси). Илмий натижалар ёш ижодкорларнинг ХХ аср ўзбек адабиётшунослигида лирик жанрлар тадқиқи хусусида, шунингдек, лирик жанрлар ҳамда шеърий санъатларни белгилашда мезон масаласи муҳим аҳамиятга эга эканлиги юзасидан маълумотга эга бўлишида кўмаклашган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish