Шамсутдинова Винера Хафизовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳсулотларнинг умумий антиоксидантлик фаоллиги усуллари ва анализаторлари», 05.03.01–Асбоблар. Ўлчаш ва назорат қилиш усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T364.
Илмий раҳбар: Гулямов Шухрат Манапович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Исматуллаев Патхулла Рахматович, техника фанлари доктори, профессор, Назаров Абдулазиз Муминович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кислороднинг электр тикланиши жараёнининг қонуниятларини ҳамда қўзғатилган люминофорлар ва кислородларнинг молекулалари қатнашган фотофизикавий жараёнларни ўрганиш асосида табиий ва сунъий табиатли маҳсулотларнинг умумий антиоксидант фаоллигини аниқлаш учун мавжуд усул ва асбобларни такомиллаштириш ҳисобланади.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кислородни электр тикланиши шароитида ўсимлик табиатли маҳсулотларнинг умумий антиоксидант фаоллигини ўлчаш усуллари ишлаб чиқилган;
классик ёки дифференциал ўлчаш режимида вольтамперограммаларни қайд этиб стандарт фосфат буферда (рН=6,86) уч электродли электркимёвий ячейкадаги кумуш электрод юзасида кечадиган кислороднинг электр тикланиш жараёни модель реакцияси сифатида ишлатиладиган ҳамда таҳлил қилинадиган ва стандарт моддаларнинг электр-кимёвий оксидланишини ўз ичига олган умумий антиоксидант фаоллигини миқдорий баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
ўсимлик ва синтетик табиатли объектларнинг умумий антиоксидант фаоллиги қийматини баҳолаш мезонлари асосланган;
ўсимлик ва синтетик табиатли моддаларнинг умумий антиоксидант фаоллигини ўлчаш ўзгартириш жараёнларининг моделлари қурилиб, оптимал қийматлари аниқланган;
маҳсулотларнинг антиоксидант фаоллигини аниқлашни оптик усуллари асбобли амалга оширилган, қўзғатилган люминофорлар ва кислородларнинг молекулалари қатнашган фотофизикавий жараёнлар таҳлили ва Штерн-Фольмер тенгламаси бўйича намунадаги кислород концентрациясига кўра юқори аниқликда антиоксидант фаоллигини аниқлаш учун қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳсулотларнинг умумий антиоксидантлик фаоллиги усуллари ва анализаторлари бўйича олинган натижалар асосида:
ўсимлик табиатли маҳсулотларнинг умумий антиоксидант фаоллигини ўлчаш усулларини такомиллаштириш Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё интститути ва «Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДКда саноат-синов тажрибаларидан ўтиб, корхоналар фаолиятига жорий қилинган («ЎЗСТАНДАРТ» агентлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 01/5453-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулотларнинг антиоксидант хусусиятларига бир қатор муҳим омиллар таъсири тўғрисида мавжуд бўлмаган маълумотларни тўлдириш ва моддаларнинг антиоксидант фаоллиги бўйича маълумотлар базасини янги маълумотлар билан тўлдириш имконини берган;
озиқ-овқат маҳсулотлари, алкоголик ва алкоголсиз ичимликлар, шунингдек овқатда биологик фаол қўшимчаларнинг антиоксидант фаоллигини миқдорий баҳолаш усули Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё интститути ва «Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДКда саноат-синов тажрибаларидан ўтиб, корхоналар фаолиятига жорий қилинган («ЎЗСТАНДАРТ» агентлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 01/5453-сон маълумотномаси). Натижада стандарт қурилма ва реагентлардан фойдаланган ҳолда антиоксидант фаоллик кўрсаткичи бўйича маҳсулот сифатини баҳолаш имконини берган;
хемилюминесцент реакциясидан фойдаланган ҳолда суюқ мухитлардаги кислород концентрациясини ўлчаш натижасида антиоксидант фаоллигини аниқлаш учун қурилма Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Умумий ва ноорганик кимё интститути ва «Чирчиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДКда саноат-синов тажрибаларидан ўтиб, корхоналар фаолиятига жорий қилинган («ЎЗСТАНДАРТ» агентлигининг 2019 йил 4 ноябрдаги 01/5453-сон маълумотномаси). Натижада объектларнинг антиоксидант фаоллиги бўйича кимёвий, озиқ-овқат фармацевтика ва косметик маҳсулотларини сертификатлаш имкони яратилган.