Мухамедбаев Абдугафур Абдувалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Механоактивлаштирилган кўп компонентли ишқорли боғловчилар ва улар асосидаги кўпикбетонлар», 05.09.05–Қурилиш материаллари ва буюмлари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/T488.
Илмий раҳбар: Тўлаганов Абдуқобил Абдунабиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти, DSc.27.06.2017.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: Искандарова Мастура, техника фанлари доктори, профессор; Цой Владимир Михайлович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: механик усулда активлаштирилган кўп компонентли ишқорли боғловчилар ва улар асосидаги кўпикбетонларни тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ЭТФ тошқолини механик усулда активлаштириш вақтида фаол минерал ва кимёвий қўшимчалардан фойдаланиш натижасида ишқорли боғловчини физик-механик хоссаларини яхшилашга эришилган;
илк бор заррачалараро бўшлиқ кўрсаткичини аниқлашга асосланган боғловчи материалларни майдалик даражасини ҳамда боғловчини сувдаги суспензиясини рН ва оксидланиш-тикланиш потенциалига асосланган боғловчи таркибидаги минерал қўшимчанинг миқдорини аниқлашнинг янги усуллари ишлаб чиқилган;
таркибида ЭТФ тошқоли, портландцемент клинкери, клинкер куйдиришдаги печ орти чанги ва сода бўлган кўп компонентли ишқорли боғловчининг янги таркиблари ишлаб чиқилган;
кўпик ҳосил қилувчининг ишқорли боғловчининг контроль таркибига нисбатан физик-механик хоссаларига, қотиш жараёнларига ва у асосидаги тошнинг микроструктурасига таъсири аниқланган;
асосий алюмосиликатли компоненти ЭТФ тошқоли бўлган механик активлаштирилган бир ва кўп компонентли ишқорли боғловчилар асосида автоклавсиз усулда кўпикбетонлар олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Механик усулда активлаштирилган кўп компонентли ишқорли боғловчилар ва улар асосидаги кўпикбетонлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
боғловчининг майдалик даражасини аниқлаш усули «Бекободцемент» АЖда жорий қилинган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2019 йил 24 июлдаги 05/06-1245-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқариш шароитларидаги майдалик даражасини аниқлашнинг тезкорлигини ошириш имконини берган;
механик усулда активлаштирилган ишқорли боғловчи асосида кўпикбетонни синов партияси «Бекободцемент» АЖда ишлаб чиқарилган («Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмасининг 2019 йил 24 июлдаги 05/06-1245-сон маълумотномаси). Натижада амалдаги стандарт талабларига жавоб берувчи маҳсулот олиш имконини берган;
механик усулда активлаштирилган кўп компонентли ишқорли боғловчининг таркибига ҳамда уни ишлаб чиқариш бўйича технологик линияга ЎзР ИМАнинг ихтиро ва фойдали моделига патентлари олинган («Боғловчи», № IAP 05647-2018 й., «Майдалик даражасини аниқлаш усули», № IAP 06008-2019 й. ва «Кам клинкерли шлак-ишқорли боғловчини ишлаб чиқариш усули», № FAP 01395-2019 й.). Натижада ишлаб чиқилган таркиб асосида мустаҳкамлиги юқори бўлган боғловчини ва уни ишлаб чиқаришни соддалаштирилган технологик линиясини олиш имконини берган.