Абралов Музаффар Махмудовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий хомашё асосида яхшиланган сифатли нордон қоплама турдаги пайвандлаш электродларининг қопламаси таркибини ва тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Т1127.
Илмий раҳбар: Дуняшин Николай Сергеевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Худояров Сулейман Рашидович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси минерал хомашёси асосида нордон турдаги қопламали дастаки ёй пайвандлаш электродларини шлакли асосда ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нордон турдаги дастаки ёйли пайвандлаш электродлари қопламасини тайёрлаш учун имкониятли компонентлар сифатида доломит, каолин, дала шпатининг кимёвий таркибини танлаб олиш ва ўрганиш асосланган;
дастаки ёйли пайвандлашда пайвандлаш ваннаси фазаларининг барча ташкил этувчилари ўзаро муносабатининг кўп вариантли схемаси ишлаб чиқилган;
нометалл тизимларнинг (Ca, Mg, Ti, Al, Si оксидлар) фазалар мувозанатлари диаграммаларидан фойдаланиб, маҳаллий минерал хомашё асосида электрод қопламаларининг композициялари вариантлари таклиф қилинган;
пайванд чокларининг мустаҳкамлик хоссаларини 8–10% га оширишга имкон берувчи CaO-SiO2-TiO2 уч томонли тизимнинг эрувчанлик диаграммаси асосида танлаб олинган маҳаллий руда-минерал хомашёсидан олинган материаллар асосида нордон турдаги пайванд электродлар қопламасининг шлакли асоси таркиби ишлаб чиқилган;
газ ҳосил қилувчи компонентларнинг миқдорини оптималлаштиришга имкон берувчи, нордон турдаги дастаки ёйли пайвандлаш электродларининг қопламалари таркибидаги кальций карбонатлари, магний ва калий миқдорининг пайванд чоки металлидаги кислород миқдорига боғлиқлигининг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Нордон турдаги маҳаллий хомашёдан электродлар қопламаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
CaO-SiO2-TiO2 уч томонли тизимнинг эрувчанлик диаграммаси асосида танлаб олинган, маҳаллий руда-минерал хомашёдан олинган материаллар негизида нордон турдаги пайванд электродлари қопламасининг шлакли асосининг ишлаб чиқилган таркиби “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий қилинган (“Ўзбекмонтажспецстрой” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-12-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокларининг мустаҳкамлик хоссаларини 8–10% га оширишга эришилган;
нордон туридаги электродлар қопламасининг газ ҳосил қилувчи компонентларининг оптималлашган таркиби кальций, магний ва калий карбонатлардан фойдаланиш ҳисобига “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда пайвандлаш ҳудудини ҳимоя қилишга жорий қилинган (“Ўзбекмонтажспецстрой” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-12-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чоки металлидаги кислород ва азот миқдорини 6–8% га камайтиришга эришилган;
нордон турдаги пайвандлаш электродларини ишлаб чиқаришнинг таклиф этилган технологияси “В.Л.Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ўзбекмонтажспецстрой” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-12-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокларидаги нуқсонлар миқдорини 10–12% га камайтиришга эришилган.