Хамидов Шухрат Вахидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон электр энергетикасининг интеллектуаллаштириш тадқиқи», 05.05.02– Электротехника. Электр энергия станциялари ва тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/T309.
Илмий маслаҳатчи: Мисриханов Мисрихан Шапиевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Воропай Николай Иванович, техника фанлари доктори, профессор; Чемборисова Наиля Шавкатовна, техника фанлари доктори, профессор; Мирзабаев Акрам Махкамович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «ИССИҚЛИКЭЛЕКТРЛОЙИҲА» АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошқариладиган электр узатиш технологияси (FACTS) интеллектуал технологияларини Ўзбекистон энергия тизимига жорий қилиш мақсадида уларни тавсифловчи математик моделларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергетика тармоқларида FACTS технологияларидан энергия самарадорлигини, режимлар бошқарилишини ва электр энергиясининг сифатини таъминлайдиган интеллектуал тизимнинг муҳим элементи сифатида фойдаланиш бўйича методология ишлаб чиқилган;
Ўзбекистон электр энергетикасини комплекс модернизация қилиш жараёнининг таркибий қисми бўлган интеллектуал энергетиканинг техник ва технологик механизмлари кетма-кетлиги, тузилмаси ва таркиби асосланган;
таркибида FACTSнинг ҳар хил турлари мавжуд бўлганда ЭЭТни бошқаришнинг математик моделлари ва алгоритмлари ишлаб чиқилган, уларнинг энергия тизимлари фаолиятига, энергия тизимида қувват оқимини оптималлаштиришга таъсири аниқланган;
электр узатиш линияларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва тебранишларни пасайтириш Ньютон-Рафсон алгоритмлари асосида такомиллаштирилган;
электр энергетика тармоқларнинг ўзгарувчан ҳолатини FACTS қурилмаларисиз ва улар билан бирга ягона ва кўплаб ҳолатларга бирлаштиришнинг унификацияланган ёндашуви таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
FACTS технологиясидан фойдаланиб, электр энергетика тизимида интеллектуал бошқариш усулини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
электр узатиш линияларининг ўтказиш қобилиятини ошириш ва тебранишларни пасайтириш технологияси «Миллий электр тармоқлари» АЖга жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 03-11-3111/1-сон маълумотномаси). Натижада электр линияларнинг узатиш қобилияти 20% гача ошиш натижасида электр тизимнинг ишончлилигини ва барқарорлигини оширишга эришилган;
электр энергетика тармоқларида FACTS технологияси асосида режимлар бошқарилиши ва электр энергиясининг сифатини таъминлайдиган методология «Миллий электр тармоқлари» АЖда жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 03-11-3111/1-сон маълумотномаси). Натижада электр энергияни етказиб бериш шартлари бажарилиб, 230 миллион сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган;
FACTS қурилмалари бўлган электр тармоқларда қувват оқимини аниқлаш усули ва алгоритми «Миллий электр тармоқлари» АЖга жорий этилган (Энергетика вазирлигининг 2019 йил 4 октябрдаги 03-11-3111/1-сон маълумотномаси). Натижада электр тизимнинг бошқариш жараёнида бажариладиган ҳисоб-китоблар такомиллашган.