Курбанов Жанибек Файзуллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Темир йўл транспорти автоматлаштириш тизимида хатоликларни бартараф этишда усул ва қурилмаларни такомиллаштириш», 05.08.03–Темир йўл транспортини ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.DSc/T315.
Илмий маслаҳатчи: Халиков Абдульхак Абдульхаирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳанддислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент темир йўл муҳандислари институти ҳузуридаги PhD.28.06.2018.Т.73.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абудкаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Алиев Равшан Маратович, техника фанлари доктори, доцент; Ишназаров Ойбек Хайрилаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент ахборот технологиялари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: магнитсизлантирувчи қурилмалар асосида темир йўл автоматлаштириш тизимидаги хатоликларни бартараф этиш услуб ва усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электромагнит майдоннинг назариясига асосланиб, темир йўл поездлари ҳаракатида код бузилишларини бартараф этиш учун импульсли магнитсизлантирувчи қурилма ишлаб чиқилган;
темир йўл рельс занжири кодларининг носозликлари таҳлили асосида АЛС ва КЛХҚ равон ишлашида, уларнинг доимий магнитлар, ўзгарувчан ва импульсли электромагнит майдонлар томонидан магнитланиш сабаблари аниқланган;
рельс плетларини магнитсизлантиришнинг янги услуб ва усуллари, АЛС ва КЛХҚ ишини бузилишларини бартараф этиш учун математика асосида доимий, ўзгарувчан ва импульслар таъсирида ўткинчи жараёнлар ишлаб чиқилган;
рельс плетларидаги қолдиқ магнитланиш ҳисоблаб чиқилган ва темир йўл транспортининг автоматика ва телемеханика тизимлари узлуксиз ишлаши учун импулсли магнитсизлантирувчи қурилмаларни лойиҳалашда асосий параметрларини танлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун рельс плетларини магнитсизлантириш сифатини кузатиш ва диагностика қилиш мақсадида ELCUT дастури асосида электромагнит жараёнлар модели ишлаб чиқилган;
частота ва импульс кенглигини танлаш учун дастурий таъминотли модул схемаси асосида бошқарув тизими, шунингдек рельс плетларини автоматлаштирилган жараёни ишлаб чиқилган;
«Ўзстандарт» агентлигининг «ТS 01116578-001:2018» рақамли рельс плетларини магнитсизлантирувчи қурилмаси учун ташкилотнинг стандарти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Темир йўл транспорти автоматлаштириш тизимида хатоликларни бартараф этишда усул ва қурилмаларни такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
рельс пайвандлашда плетларни линия магнитсизлантириш қурилмаси «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тасарруфидаги «РСП-14» ишлаб чиқариш Унитар корхонасида модернизациялаш амалиётига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 14 октябрдаги 01/5763-19-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқотлар натижасида рельс плетларини магнитсизлантириш қурилмаси пайванд чокларини шикастланишдан ҳимоя қилиш учун асосий қисм сифатида пайвандлашдан олдин ва ундан кейин рельс плетларни магнитсизлантириш имконини берган;
рельс плетларини, туташмалар ва стрелка ўтказгичлардаги магнитланиши учун ҳаракатдаги вагон-платформадаги мобил импульсли магнитсизлантирувчи қурилмаси, шунингдек АЛС ва КЛХҚларда код бузилишининг олдини олиш учун жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2019 йил 14 октябрдаги 01/5763-19-сон маълумотномаси). Илмий изланишлар натижасида станцияларда поездлар ҳаракати хавфсизлигини ошириш имконияти, рельс плетларига, туташмалар, стрелка ўтказгичларга таъсир этувчи кучли тортиш токлари ва уларнинг юқори тебранмалардан, ҳалақитлардан ҳимояланишни яхшилашга эришилган;
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан «Тs 01116578-001:2018» рақамли рельс плетларни магнитсизланитирувчи қурилмаси учун «Ташкилотнинг стандарти» рўйхатга олинган (№000207, 26 декабрь 2018 й.). Натижада «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ рельс пайвандлаш ишлаб чиқаришида ва йўл ҳўжаликларида стационар ва ҳаракатдаги мобил вагон-платформасини қўллашга имкон берган.