Дуняшин Николай Сергеевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кам углеродли ва кам легирланган пўлатларни ёйли дастакли пайвандлаш учун маҳаллий хомашёлар асосида электродларнинг кўп компонентли қопламаларини яратишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш», 05.02.01–Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (қуймачилик ва металларга ишлов бериш йўналиши) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.3.DSc/Т302.
Илмий маслаҳатчи: Абралов Махмуд Абралович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc. 28.02.2018.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Рискулов Алимжон Ахмаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Норхуджаев Файзулла Рамазанович, техника фанлари доктори, профессор; Тилабов Баходир Курбанович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кам углеродли ва кам легирланган пўлатларни ёйли дастакли пайвандлаш учун маҳаллий хомашёлардан тайёрланадиган кўп компонентли қопламаларни ишлаб чиқишнинг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пайванд чокнинг қуйма таркиби ва структура хусусиятларини прогнозлаш имконини берадиган кам углеродли ва кам легирланган пўлатларни пайвандлаш учун маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, асосий ва кислотали турдаги пайвандлаш электродларининг кўп компонентли қопламасини олишнинг илмий принциплари ишлаб чиқилган;
минерал хомашё базасидан фойдаланган ҳолда ва функционал қўлланилишини инобатга олган ҳолда электрод қопламаларининг шихта компонентларининг такомиллаштирилган классификацион схемаси ишлаб чиқилган;
маҳаллий хомашё базаси асосида асосий ва кислотали туридаги пайвандлаш электродларининг қопламасини эрувчанлик диаграммаси ва асослаш коэффициентини ҳисобга олиб, шлак асоси такриби ишлаб чиқилган;
ишқорли ва ишқор-тупроқли оксидларни қўшиш билан асосий ва кислотали туридаги электродлар шлак тизимининг физик ва технологик хусусиятларига таъсири аниқланган;
ишқорли ва ишқор-тупроқли фторидларни қўшиш ҳисобига пайванд чокнинг қуйма металлида водород миқдорини камайтирувчи асосий туридаги электрод қопламасининг газ ҳосил қилувчи компонентлари таркиби ишлаб чиқилган;
пайвандлаш электродларининг қоплама таркибига оксидсизлантирувчи элементларнинг миқдорини оптималлаштириш имконини берувчи пайванд чокнинг қуйма металли таркибини шакллантириш жараёнининг такомиллаштирилган физик ва математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлардан тайёрланган асосий ва кислотали туридаги электродларнинг кўп компонентли қопламаларини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
пайванд чокнинг қуйма структураси таркибини ва хусусиятини прогнозлаш имконини берадиган қопламанинг шихта компоненталарини функционал қўллашни ҳисобга олган ҳолда такомиллаштирилган классификацияси асосида кам углеродли ва кам легирланган пўлатларни пайвандлаш учун маҳаллий хомашёлардан фойдаланиб, асосий ва кислотали туридаги электродларнинг кўп компонентли қопламасини олиш учун ишлаб чиқилган илмий принциплари “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада қимматбаҳо бўлган тажрибаларни ўзига хос ноёб жиҳозларда ўтқазишга сарфланадиган сарф харажатларни 20–25% га камайтиришга эришилган;
эрувчанлик диаграммаси ва асослик коэффициентларини инобатга олган ҳолда таклиф қилинган маҳаллий хомашёлар базаси асосида асосий ва кислотали туридаги пайвандлаш электродлар қопламасининг шлак асослари “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чок қуйма структурасининг мустаҳкамлик характеристикаларини 10–15% га оширишга эришилган;
асосий ва кислотали туридаги электродларнинг қопламасини газ ҳосил қилувчи компонентларининг таркибига ишқорли ва ишқор-тупроқли металларнинг карбонатлар композициясини қўшиш технологияси “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокнинг қуйма металли таркибида кислород ва азот миқдорини 8–12% га камайтиришга эришилган;
асосий турдаги электроднинг қопламаси газ ҳосил қилувчи компонентларининг таркибига ишқорли, ва ишқор-тупроқли металларнинг фторидларини қўшиш технологияси “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокнинг қуйма металлида водород миқдори 12–15% га камайишига эришилган;
қопламанинг шихта компонентларини функционал қўлланишини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган классификация базаси асосида пайванд чокнинг қуйма металли таркибини шакллантириш учун ишлаб чиқилган математик модели пайвандлаш электродларининг қоплама таркибида оксидсизлантирувчиларнинг миқдорини оптималлаштириш учун “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган (“Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чокнинг қуйма металлида кислород миқдорини 6–10% га камайтиришга эришилган;
бирикма таркибида паст ионизацияли харатеристикага эга бўлган материаллардан фойдаланиб, асосий ва кислотали туридаги пайвандлаш электродларининг қопламасини тайёрлаш технологияси “В.Л. Гальперин номидаги Тошкент труба заводи” МЧЖ ҚКда жорий этилган “Ўзмонтажмахсусқурилиш” АЖнинг 2019 йил 19 сентябрдаги 01-320/03-11-сон маълумотномаси). Натижада пайванд чок қуйма структурасининг мустаҳкамлик характеристикасини 12–14% га оширишга эришилган.