Усмонов Низомжон Орифовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳавони мўътадиллаш тизимида совуқлик табиий манбаларининг имконияти», 05.05.04– Саноат иссиқлик энергетикаси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/T367.
Илмий раҳбар: Исаходжаев Хайрулла Суннатуллаевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ўзбекэнерго” АЖ “Илмий-техника маркази” МЧЖ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети ва «Илмий-техника маркази» МЧЖ, DSc.27.06.2017.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Искандаров Зафар Самандарович, техника фанлари доктори, профессор; Цоколаев Игор Борисович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликэлектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳавони мўътадиллаш тизимларининг энергия самарадорлигини ошириш учун табиий совуқлик манбаларидан фойдаланиш имкониятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳавони мўътадиллаш тизимларида табиий совуқлик манбаларидан фойдаланиб, энергия самарадор схема ишлаб чиқилган;
буғлатиб совитиш қурилмалари иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларининг математик модели дифференциал тенгламалар системаси асосида ишлаб чиқилган;
буғлатиб совитиш камерасидан чиқаётган нам ҳавонинг ҳўл термометр бўйича ҳарорати суғориш коэффициентига мос равишда ўзгариши аниқланган;
буғлатгич ва айланувчи регенератив иссиқлик утилизатордан чиқувчи нам ҳаво кўрсаткичларини аниқлаш учун аппроксимацион ифодалар ишлаб чиқилган;
иссиқлик ва масса алмашинуви жараёнида фойдаланишга мўлжалланган насадкаларнинг геометрик кўрсаткичлари математик модель асосида танланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхона бино-иншоотларида табиий совуқлик манбаларидан фойдаланиб, икки босқичли буғлатиб совитиш қурилмасини қўллаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
айланувчи регенератив иссиқлик утилизаторидан фойдаланиб, икки босқичли буғлатиб совитиш қурилмаси «O‘ZBEK IPAGI» уюшмаси тизимидаги корхонага, хусусан «TEXTIL-IPAK IMPEX» МЧЖда бино ҳавосини мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган («O‘ZBEK IPAGI» уюшмасининг 2019 йил 29 августдаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада ҳавони мўътадиллаш тизимига сарфланадиган электроэнергия сарфини 2,3 марта камайтиришга эришилган;
нам ҳавонинг кўрсаткичларини аниқлаш усули ва алгоритми «O‘ZBEK IPAGI» уюшмаси тизимидаги корхонага, хусусан «TEXTIL-IPAK IMPEX» МЧЖда бино ҳавосини мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган («O‘ZBEK IPAGI» уюшмасининг 2019 йил 29 августдаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган алгоритмдан фойдаланиб, ҳавони мўътадиллаш тизимидаги муҳандислик вазифалари ечилган;
буғлатиб совитиш қурилмасида кечадиган иссиқлик ва масса алмашинув жараёнларини моделлаштириш асосида натижаларни қайта ишлаш усули «O‘ZBEK IPAGI» уюшмаси тизимидаги корхонага, хусусан «TEXTIL-IPAK IMPEX» МЧЖда бино ҳавосини мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган («O‘ZBEK IPAGI» уюшмасининг 2019 йил 29 августдаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада ҳавони мўътадиллаш тизимларини лойиҳалашда технологик схема ишлаб чиқилган;
бино-иншоотларда микроиқлим шароитини яратишда икки босқичли ҳавони буғлатиб совитиш ҳисоб-график усули «TEXTIL-IPAK IMPEX» МЧЖда бино ҳавосини мўътадиллаш тизими учун жорий қилинган («O‘ZBEK IPAGI» уюшмасининг 2019 йил 29 августдаги ФМ-01-21/3533-сон маълумотномаси). Натижада бино-иншоотларнинг ҳароратини 23–25 0С ва нисбий намлигини 50–60% бўлишини таъминлашга эришилган.