Sayt test rejimida ishlamoqda

Ирисбаева Манзура Нурмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Таълим-тарбия жараёнларида тарихий-миллий ва замонавий педагогик технологиялар интеграцияси», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи.    
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped894.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Муяссар, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.001.2020.Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Алам Амруллоевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD); Тажиев Мамарежаб, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим самарадорлигини оширишда тарихий-миллий ва замонавий педагогик технологияларни интеграциялашнинг мазмуни ва ташкилий-педагогик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тарихий-миллий ҳамда замонавий педагогик технологиялар интеграциясининг дидактик имкониятлари ўқув мазмунини танлаш, қиёслаш (аналогия)да мутафаккир алломалар ўгитлари, ривоят, баҳру байт каби методлардан фойдаланиш шартларини (йўл-йўриқ кўрсатиш, қўшимча топшириқ, рағбатлантириш, баҳолаш) белгилаш асосида аниқлаштирилган;
ўқитувчининг педагогик функциялари (иллюстрацияли, ахборот алмашинув, ўзаро алоқа фаолияти) жамоавий ва индивидуал ўқитишга йўналтирилган интеграциялашган бадиий-эстетик цикл босқичларини (санъат асарлар намойиши, маданият намуналари, намуналар яратиш) киритиш асосида такомиллаштирилган;
таълим технологияларини интеграциялаш тузилмаси тарихий­миллий (панд­насиҳат, ибрат, чистонлар, далиллар келтириш, шахсий намуна, мувашшаҳлар) ва замонавий (лойиҳалаш, интерфаол) технологиялар узвийлигининг билиш натижасига (эсда сақлаш, исботлаш, ижодий қайта ишлаш, янги билимга йўл) таъсирини очиб бериш асосида ишлаб чиқилган;
«Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари» фанини ўқитишга оид илмий-методик тавсиялар тарихий-миллий ҳамда замонавий педагогик технологиялар интеграцияси устуворлиги бўйича кичик гуруҳлар фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган “Байналмилал” клуби дастурини лойиҳалаштириш асосида ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим самарадорлигини оширишда тарихий-миллий ва замонавий педагогик технологияларни интеграциялашга доир олинган илмий натижалар асосида: 
тарихий-миллий ҳамда замонавий педагогик технологиялар интеграциясининг дидактик имкониятлари, ўқув мазмунини танлаш, қиёслаш (аналогия)да мутафаккир алломалар ўгитлари, ривоят, баҳру байт каби методлардан фойдаланиш шартлари, ўқитувчининг педагогик функцияларини такомиллаштириш,  жамоавий ва индивидуал ўқитишга йўналтирилган интеграциялашган бадиий-эстетик цикл босқичларга оид таклифларидан Халқ таълими вазирининг 2018 йил 7 февралдаги «Методик хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, методистлар фаолияти самарадорлигини ўрганиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича амалий ўқув семинарларини ташкил этиш тўғрисида»ги 35-сон буйруғи асосида ишлаб чиқилган ўқув-методик таъминотни яратишда фойданилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2020 йил 3 мартдаги 01/11-01/1-195-сон маълумотномаси). Мазкур ўқув-методик таъминот бўлажак педагог кадрларнинг технологик компетентлилигига қўйиладиган талабларни аниқлаштириш ва баҳолашга хизмат қилинган;
таълим технологияларини интеграциялаш тузилмаси, тарихий­миллий ва замонавий технологиялар узвийлигига оид тавсиялардан ИТД-4-122 рақамли “Юксак маънавиятли шахсни шакллантириш тарбия технологиясини ишлаб чиқиш” (2009-2011) мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 2 март  89-03-915-сон маълумотномаси). Тарихий-миллий ва замонавий педагогик технологиялар интеграциясига асосланган илмий ишланмалар таълим муассасаларида ўқувчиларни тарбиялаш самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтирган;
тарихий-миллий ҳамда замонавий педагогик технологиялар интеграцияси устуворлиги бўйича кичик гуруҳлар фаолиятини ташкил этишга йўналтирилган “Байналмилал” клуби дастурини лойиҳалаштириш, ўқувчиларда маънавий тарбия индикаторлари ва компетенциялари, тарихий-миллий ҳамда креатив технологияларга доир таклиф ва тавсиялардан Халқ таълими вазирининг 2017 йил 11 декабрдаги «Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари раҳбарларининг Республика ўқув-семинарини ташкил этиш тўғрисида»ги  385-сонли буйруғи билан тасдиқланган методик таъминотни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг  2020 йил 3 мартдаги 01/11-01/1-195-сон маълумотномаси). Ушбу методик таъминот республика бўйича ташкил этилган «Таянч мактаблар» фаолиятини йўлга қўйиш, ўқитишнинг самарадор деб топилган намунавий ёндашувларини оммалаштиришга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish