Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаббаров Камолиддин Йўлдошевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Иқтисодий инқирозлар ва уларга қарши дастурлар самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Iqt365.
Илмий раҳбар: Мирзаев Имомназар Қаландарович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.I.01.11.
Расмий оппонентлар: Джураев Тошболта Тўхтаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Абдуллаев Суюн Артиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий инқирозларга қарши миллий дастурлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий инновацион инфратузилмани яратиш мақсадида ҳудудларда инновацион технопарклар, технополисларни ташкил этиш орқали жаҳон иқтисодиётидаги кескин тебранишлар ва пасайишларнинг республика иқтисодиётига таъсирини камайтириш ва оқибатларини олдини олиш таклифи асосланган; 
иқтисодиётни барқарор ривожлантириш мақсадида ўрта муддатларда мослашувчан ва узоқ муддатларда қаттиқ инфляцион таргетлаш сиёсатини олиб бориш орқали макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш усуллари такомиллаштирилган;
ҳудудлар иқтисодий-табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш, худудларда ишлаб чиқариш жараёнларини кластерлаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш сиёсатини такомиллаштириш орқали миллий иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи ишлаб чиқилган;
рақобатбардош, билимларга асосланган, инвестицияларни фаол жалб этишга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш учун давлат-хусусий шериклик механизми орқали илмий тадқиқотларни тижоратлаштиришнинг "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" занжирини жорий этиш тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Иқтисодий инқирозлар ва уларга қарши дастурлар самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий инновацион инфратузилмани яратиш мақсадида ҳудудларда инновацион технопарклар, технополисларни ташкил этиш орқали жаҳон иқтисодиётидаги кескин тебранишлар ва пасайишларнинг республика иқтисодиётига таъсирини камайтириш ва оқибатларини олдини олиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 3-2/19-186-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини инновацион ривожлантириш, миллий маҳсулотлар таннархини камайтириш, инновациялар бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш орқали инновацияларга асосланган реал секторнинг ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқишга эришилган;
иқтисодиётни барқарор ривожлантириш мақсадида ўрта муддатларда мослашувчан ва узоқ муддатларда қаттиқ инфляцион таргетлаш сиёсатини олиб бориш орқали макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 3-2/19-186-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва инқироз шароитида мамлакат фискал сиёсатининг аниқ меъёрлари бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган;
ҳудудлар иқтисодий-табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш, худудларда ишлаб чиқариш жараёнларини кластерлаштириш ҳамда маҳаллийлаштириш сиёсатини такомиллаштириш орқали миллий иқтисодиётнинг соҳа ва тармоқлари ўртасидаги мутаносибликни таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 3-2/19-186-сон маълумотномаси). Натижада, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўз салоҳияти ва имкониятидан келиб чиқиб, мамлакатни мутаносиб равишда иқтисодий ривожлантириш стратегияси учун муҳим илмий манба яратилган;
рақобатбардош, билимларга асосланган, инвестицияларни фаол жалб этишга йўналтирилган иқтисодиётни шакллантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш ва илмий тадқиқотларни тижоратлаштиришнинг "буюртмачи-тадқиқотчи-инвестор" занжирини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 28 ноябрдаги 3-2/19-186-сон маълумотномаси). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида меҳнат унумдорлигини ошириш ва илмга асосланган иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш асосида миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш йўналишларини белгилаб олиш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish