Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Сирожиддин Шерали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туристик хизматлар экспортини диверсификация қилишнинг концептуал йўналишлари”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Iqt694.
Илмий раҳбар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, DSc.03/30.12.2019.I.18.01
Расмий оппонентлар: Эштаев Алишер Абдуғаниевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент;   Алимова Машҳура Тоирхоновна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади туристик хизматлар экспортини диверсификация қилишнинг концептуал йўналишларини белгилаб олиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туристик хизматлар экспортини диверсификация қилишга оид “кириш туризми” тушунчаси моҳияти иқтисодий интеграциянинг чуқурлашишини инобатга олган ҳолда илмий жиҳатдан асосланган;
янги бозор сегментларини ўзлаштириш, фаолият турини модификациялаш, рақобат устунлигини таъминлашнинг концептуал йўналишларини такомиллаштириш орқали туристик хизматлар экспортида ребрендинг ва диверсификация стратегияларини синхронлаш таклифи асослаб берилган;
туристик хизматлар экспортини кўпайтириш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва минтақалар туристик ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ёшлар туризми кластерларининг мақбул тузилмаси шакллантирилган;
хорижий туристларни мамлакатга жалб қилишни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли туристик фаоллигини қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий дастакларини белгилаш асосида туристик хизматлар халқаро савдосида экспорт-импорт мувозанатига эришишни тартибга солишнинг такомиллашган варианти таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Туристик хизматлар экспортини диверсификация қилишнинг концептуал йўналишларини белгилаб бериш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“кириш туризми” тушунчасининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва унга берилган илмий асосланган таъриф Ўзбекистон Республикаси “Туризм тўғрисида”ги Қонунининг янги таҳрири лойиҳасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2019 йил 20 мартдаги 04/5-05-58-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қўлланилиши туризмга оид асосий тушунчалар моҳиятини тўла акс эттиришга хизмат қилган;
янги бозор сегментларини ўзлаштириш, фаолият турини модификациялаш, рақобат устунлигини таъминлашнинг концептуал йўналишларини такомиллаштириш орқали туристик хизматлар экспортида ребрендинг ва диверсификация стратегияларини синхронлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/215-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш туристик хизматлар экспорти ҳажмининг 2016 йил билан солиштирганда 2018 йил якунларига кўра қарийб 2 баробар ортишига таъсир кўрсатган;
туристик хизматлар экспортини кўпайтириш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш ва минтақалар туристик ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида ёшлар туризми кластерларининг мақбул тузилмасини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/215-сон маълумотномаси). Илмий натижадан фойдаланиш минтақаларда тегишли туризм инфратузилмаси объектларининг ташкил этилишига, мавжуд ёшлар туризми салоҳиятидан самарали фойдаланишга, туристик хизматлар экспортининг диверсификацияси жадал амалга ошишига олиб келган;
хорижий туристларни мамлакатга жалб қилишни кенгайтириш, маҳаллий аҳоли туристик фаоллигини қўллаб-қувватлашнинг иқтисодий дастакларини белгилаш асосида туристик хизматлар халқаро савдосида экспорт-импорт мувозанатига эришишни тартибга солишнинг такомиллашган варианти Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 14 январдаги 02-22/215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш миллий туристик маҳсулот рақобатбардошлиги ошишини таъминлаган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish