Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонов Шарифжон Абдуманабовичнинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сиртни фаоллаштирувчи моддалар асосида пиллани сақлаш ва чувиш технологияларини такомиллаштириш», 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/T208.
Илмий раҳбар: Рахимов Алишер Юсупжанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон машинасозлик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИҚ рақами: Наманган муҳандислик-технология институти, PhD.30.05.2018.Т.66.01. 
Расмий оппонентлар: Ахунбабаев Охунжон Абдурахманович, техника фанлари доктори, профессор; Юсупов Собиржон Абдужаббарович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пиллани сақлаш ва чувилиш хусусиятларини такомиллаштириш ҳисобига хом ипак ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва сифатини яхшилашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
хом ипак ишлаб чиқариш ҳажми ва сифатини оширувчи “бардо” қолдиқ фракцияси ва сивуш мойи биокимё чиқиндилари негизида сиртни фаоллаштирувчи моддалар синтез қилинган;
“бардо” қолдиқ фракцияси ва сивуш мойидан олинган сиртни фаоллаштирувчи модданинг таркиби, физик-кимёвий хоссалари ва сирт фаоллиги даражаси асосланган;
пиллага дастлабки ишлов беришдан олдин биокимё чиқиндилари негизидаги сиртни фаоллаштирувчи моддалар билан модификация қилиш технологияси ишлаб чиқилган;
биокимё чиқиндилари негизидаги сиртни фаоллаштирувчи моддалар кимёвий таркиби, уларнинг рационал миқдори аниқланган; 
биокимё чиқиндилари негизидаги сиртни фаоллаштирувчи моддалар билан тирик ва қуруқ пиллага ишлов бериш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Янги сиртни фаоллаштирувчи моддалар билан пиллани сақлаш ва чувиш технологияларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биокимё чиқиндилари негизидаги сиртни фаоллаштирувчи моддалар ёрдамида ишлов беришга асосланган пиллани сақлаш ва чувиш технологиялари “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги Андижон вилояти “Харир тола” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 18 июлдаги 4-1/1489-сон маълумотномаси). Натижада ишлов берилган пиллаларда назоратга нисбатан хом ипак чиқиши 3,13% га ортган;
сиртни фаоллаштирувчи моддалар ишлов берувчи қурилма “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси тасарруфидаги Андижон вилояти “Харир тола” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 18 июлдаги 4-1/1489-сон маълумотномаси). Натижада хом ипакка ишлов беришда пилла чувилувчанлигининг 7,48% га ортишига эришилган;
“бардо” қолдиқ фракцияси асосидаги сиртни фаоллаштирувчи модда билан ишлов бериш технологияси Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Водий ҳунармандлари” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 18 июлдаги 4-1/1489-сон маълумотномаси). Натижада ишлов берилган пиллаларда назоратга нисбатан хом ипак чиқиши 1,4–1,7% га ортган;
сивуш мойи асосидаги сиртни фаоллаштирувчи модда билан ишлов бериш технологияси Андижон вилояти “Ипакчи” МЧЖда ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг 2019 йил 18 июлдаги 4-1/1489-сон маълумотномаси). Натижада ишлов берилган пиллаларда назоратга нисбатан хом ипак чиқиши 1.3–1.6% га ортишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish