Sayt test rejimida ishlamoqda

Бекчанов Фахриддин Атабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштириш», 05.09.06–Гидротехника ва мелиорация қурилиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/Т959.
Илмий раҳбар: Гловацкий Олег Яковлевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтути. DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Махмудов Илхом Эрназарович, техника фанлари доктори, профессор; Шакиров Бахтиёр Махмудович, техника фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрсаткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
вибрацияни аниқлаш учун вибродиагностика қилиш тизими ва усули насос агрегатларини диагностика қилиш бўйича мавжуд усулларни таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган;
насос агрегатларнинг ишдан чиқишига олиб келувчи асосий сабабларини аниқлаш усули улардаги вибрация миқдорини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
насос агрегатларида содир бўладиган вибрация кўрсаткичлари ўзгаришини ифодаловчи математик модел аналитик боғланишлар асосида ишлаб чиқилган;
насос агрегатларининг техник ҳолатини назорат қилиш қурилмасининг конструкцияси ундаги вибрация кўрсаткичларини инобатга олиб ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ирригация насос агрегатларининг техник ҳолатини вибрация кўрасткичлари асосида назорат қилиш усулини такомиллаштириш асосида:
вибрацияни аниқлаш учун вибродиагностика қилиш тизими ва усули Самарқанд вилояти насос станциялари бошқармаси таркибидаги “Нарпай” насос станциясига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 августдаги 03/25-3266-сон маълумотномаси). Натижада насос агрегатларининг бузилиш эҳтимоллиги башорат қилиниб, авария ҳолатларининг юз бериши 23% гача камайтиришга имкон яратилган; 
насос агрегатларни ишдан чиқишига олиб келувчи асосий сабабларини аниқлаш усули ва насос агрегатларида содир бўладиган вибрация кўрсаткичлари ўзгаришини ифодаловчи математик модел «SUVMASH» АЖга ва “Чапқирғоқ Амударё” ирригация тизими ҳавза бошқармаси қошидаги “Арвек” насос станциясига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 августдаги 03/25-3266-сон маълумотномаси). Натижада насос агрегатларида содир бўлаётган вибрация миқдорига қараб насос агрегатларининг ҳозирги ҳолати баҳоланган;
насос агрегатларининг техник ҳолатини назорат қилиш қурилмасининг конструкцияси  «SUVMASH» АЖда ва Самарқанд вилояти насос станциялари бошқармаси таркибидаги “Нарпай” насос станциясига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 20 августдаги 03/25-3266-сон маълумотномаси). Натижада насос қурилмалари техник ҳолати баҳоланиб, таъмирлаш сарф-харажатларининг 1,2–1,3 бараварига камайишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish