Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Лолахон Тулкуновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ёш аёлларда сут бези саратонини прогнозлашда молекуляр-биологик маркерларнинг ўрни», 14.00.14-Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib656.
Илмий раҳбар: Алимходжаева Лола Телмановна, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиет маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Исламбекова Зулфия Астанакуловна, тиббиёт фанлари доктори; Джураев Мирджалол Дехканович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Республика Онкология Илмий Маркази, (Душанбе, Тожикистон Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ёш аёлларда сут бези саратони кечишини молекуляр-биологик маркерлар асосида башортлаш тартибини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сут бези саратони билан касалланган ёш аёлларда касаллик кечишини башоратлашда эпидемиологик таҳлиллар, ҳамда ҳужайрадан ташқари ДНК ва RARβ2 генининг ўрни асосланган;
сут бези саратони билан хасталанган ёш аёлларда люминал В ва уч карра салбий турида RARβ2 гени гиперметилланиши энг ёмон кўрсаткичларга эга эканлиги исботланган; 
RARβ2 гени гиперметилланишини баҳолаш орқали сут бези саратони билан касалланган ёш беморларни касаллигни назорат қилиш ва даво-тактикаси такомиллаштирилган;
Ҳужайрадан ташқари ДНК гиперэкспрессиясини баҳолаш натижасида ёш аёлларда сут бези саратонини хавфини башоратлашда мультифакториал ёндашув тартиби  такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ёш аёлларда сут бези саратони  даволашда ва прогнозлашда молекуляр-биологик маркерлар ўрни ни асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ёш аёлларда сут бези саратонини даволаш натижаларини прогнозлаш усули” услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 17сентябрдаги 8н-р/356-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома башортлаш усули ёрдамида ёш аёлларда сут бези саратонини даволаш натижаларини яхшилаш имконини берган;
Ёш аёлларда сут бези саратонини прогнозлашда молекуляр-биологик маркерларнинг ўрнини асослаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Сирдарё ва Фарғона филиалларининг клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8 н-р/356-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши ёш аёлларда сут бези саратонини даволаш натижаларини башорталаш, касалликни эрта эпидемиологик таҳлиллар асосида ташхислаш ва касалликни даволаш самарадорлигининг таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish