Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахманова Нодира Ходжаязовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аёлларда контрацепция усулларини индивидуал танлашга ёндошишни оптималлаштириш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2017.3.PhD/Tib388.
Илмий раҳбар: Каттаходжаева Махмуда Хамдамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти ва Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти  DSc.27.06.2017.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Зуфарова Шахноза Алимджановна, тиббиёт фанлари доктори; Ниязметов Рахматулло Эрматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без касалликлари мавжуд репродуктив ёшдаги аёллар орасида контрацепция воситаларини қўллаш самарадорлиги ва хавфсизлигини ошириш, уларни индивидуал танлашга ёндошишни оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор репродуктив ёшдаги қалқонсимон без касалликлари мавжуд бемор аёллар хамда соғломлар орасида турли контрацепция воситаларининг қўллаш давомийлиги ва  самарадорлигини ошириш мақсадида, маслахат бериш жараёнида хавотирлик холатини бартараф қилиш ва воситаларнинг тиббий мақбуллик мезонларини хисобга олган холда тўғри танлаш ахамияти аниқланган;
репродуктив ёшдаги аёлларда турли контрацепция воситаларидан фойдаланиш жараёнида мамнунлик даражаси ва  хавотирлик кўрсаткичи аниқланган;
танланган контрацепция воситаларининг узоқ вақт давомида ишлатилмаслиги ва паст самарадорлиги мижозларнинг воситалар ножўя таъсирлари хақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги билан боғлиқлиги аниқланган;
қалқонсимон без касалликлари мавжуд мижозларда турли контрацепция воситаларини қўллаш жараёнида қин микробиоценозининг  нормаценоз холатидан яққол анаэроб ва аралаш дисбиоз холатларига ўзгариши аниқланган;
қалқонсимон без касалликлари кузатилган аёлларда 1,2,3-тоифаларига хос тиббий мақбуллик мезонларини аниқлаш асосида турли контрацепция воситаларини индивидуал танлашни оптималлаштириш ва асоратларини олдини олиш алгоритми ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аёлларда контрацепция усулларини индивидуал танлашга ёндошинни оптималлаштириш бўйича олинган  илмий  натижалар асосида:
«Турли хил  контрацепция воситаларидан фойдаланаётган фертил ёшдаги аёлларнинг ҳаёт сифати кўрсаткичларини аниқлаш усули» мавзусидаги услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 5 июлдаги  8н-д/166 сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома аёлларнинг контрацепцияга муносабати, мамнунлик ва хавотир кўрсаткичини модификацияланган Ханин-Спилберг саволномаси ёрдамида аниқлаш, баҳолаш, таҳлил қилиш имкониятини беради;
Аёлларда контрацепция усулларини индивидуал танлашга ёндошинни оптималлаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, шу жумладан Хоразм вилоят кўп тармоқли марказий поликлиникаси, Республика аҳоли репродуктив саломатлик маркази Хоразм вилояти филиали, Хоразм вилояти перинатал маркази клиник амалиётига тадбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 декабрдаги 8н-з/ 226-сон маълумотномаси). Натижаларнинг амалиётга жорий этилиши контрацепция воситаларини қўллаш самарадорлиги ва давомийлиги оширилиши натижасида, воситаларга бўлган талабнинг камайиши ҳисобига иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish