Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанов Мардон Мухаммадикуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳомиладор аёлларда асоратланган суправезикал обструкцияни рационал даволаш тактикасини танлаш», 14.00.31 - Урология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Tib703.
Илмий раҳбар: Мухтаров Шухрат Турсунович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ахмедов Рустам Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гиссен ва Марбург университети клиникаси, урология (Германия). 
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳомиладор аёлларда оптимал тактик ёндашувларни ишлаб чиқиш йўли билан асоратланган суправезикал обструкцияни ташхислаш ва даволаш натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳомиладор аёлларда лаборатор текширув усулларининг ўзига хос кўрсаткичлари ва ультратовуш сканерлаш натижаларини конкретлаштирган ҳолда асоратланган суправезикал обструкцияни эрта ташхислаш мезонлари аниқланган;
ҳомиладор аёлларда асоратланган суправезикал обструкция ривожланиши асосий хавф омилларини аниқлаш ва уларнинг аҳамиятини баҳолаш билан бирга касаллик жадаллашиб боришининг клиник-патогенетик хусусиятлари аниқлаштирилган;
консерватив даволашдан фаол хирургик аралашувга ўтиш зарурлиги мезонларини конкретлаштириш имконини берувчи ҳомиладор аёлларда асоратланган суправезикал обструкция ривожланишини прогнозлашнинг дискриминант модели ишлаб чиқилган;
асоратланган суправезикал обструкцияси бўлган ҳомиладор аёлларда касаллик кечишининг оғирлик даражаси, хирургик амалиёт инвазивлиги ва асоратлар ривожланиш хавфини ҳисобга олган ҳолда каминвазив хирургик даволашнинг самарадорлиги аниқланган;
патогенетик хусусиятларига қараб, ҳомиладор аёллардаги суправезикал обструкцияни стандарт ва асоратланган кечиши орасидаги чегарани аниқлашга ва рационал тактикани қўллаш имконини берувчи мезонлар конкретлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ҳомиладор аёлларда асоратланган суправезикал обструкцияни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ҳомиладор аёлларда суправезикал обструкцияси асоратлари кечишини прогнозлаш модели» услубий тавсияноси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 8н-з/240-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар ҳомиладор аёллардаги асоратланган суправезикал обструкцияни даволаш сифатини касаллик жадаллашиб бориш хавф омилларни аниқлаштириш ва ҳар бир даволаш усулига кўрсатмаларни конкретлаштириш ҳисобига яхшилаш имконини берган;
ҳомиладорлардаги асоратланган суправезикал обструкцияни даволаш сифатини яхшилашга бағишлнган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, 1-сон Республика клиник шифохонаси ва Ибн Сино номли 1-сон шаҳар клиник шифохонасининг урология бўлимлари амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 23 декабрдаги 8н-з/240-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши асоратланган суправезикал обструкцияси бўлган ҳомиладор аёлларга ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам спектрини аҳамиятли даражада кенгайтириш, асоратларни прогнозлаш аниқлигини ошириш, даволаш ҳаражатларини қисқартириш, даволаш тактикасини танлашни оптималлаштириш ва беморларнинг касалхонда даволаниш муддатини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish