Sayt test rejimida ishlamoqda

Им Вадим Мухасновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Брадиаритмия билан беморларда доимий электрокардиостимуляция турини танлашни оптималлаштириш», 14.00.34–Юрак-қон томир хирургияси (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.1.PhD/Tib793.
Илмий раҳбар: Зуфаров Миржамол Мирумарович, тиббиёт фанлари доктори профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ва Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.49.01.
Расмий оппонентлар: Мансуров Аброл Амирджанович, тиббиёт фанлари доктори; Закиров Нодир Узуевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: «Миллий кардиохирургик илмий маркази» АЖ (Қозоғистон Республикаси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: стимуляция турини танлашни оптималлаштириш йўли билан юрак ритми бузилишларининг брадисистолик шакклари бор беморларда доимий икки камерали электрокардиостимуляция натижаларини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аралашувнинг давомийлиги ва электрофизиологик кўрсаткичларни верификациясини ҳисобга олган ҳолда ўнг қоринчанинг тепа қисмига ва қоринчалараро тўсиқнинг ўрта учдан бир қисмига қоринча электродини имплантация қилишнинг асосий техник хусусиятлари аниқланган;
брадиаритмиялар билан беморларда доимий электрокардиостимуляцияда электродни қоринчалараро тўсиқнинг ўрта учдан бир қисмига ўрнатиш апикал соҳага ўрнатишга нисбатан электр қўзғалишнинг анча физиологик тарқалишига кўмаклашиб, қоринчалар диссинхрониясининг камроқ ифодаланиши исботланган;
стимуляция қилиш соҳасига (ўнг қоринчани тепа қисми ва қоринчалараро тўсиқнинг ўрта учдан бир қисми) боғлиқ равишда юрак диссинхронияси ривожланиши фонида сурункали юрак етишмовчилиги жадаллашиб боришининг клиник-патогенетик хусусиятлари аниқлаштирилган;
икки камерали доимий электрокардиостимуляция қилишда сурункали юрак етишмовчилиги кечишига атриовентрикуляр кечикишни оптималлаштириш таъсирининг электрофизиологик жиҳатлари аниқланган;
ўнг қоринчанинг электродни септал ва апикал жойлашувини ҳисобга олган ҳолда икки камерали электрокардиостимуляциянинг беморлар ҳаёт сифатига таъсири очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Брадиаритмиялар билан беморларда доимий икки камерали электрокардиостимуляция қилиш натижаларини оптималлаштиришга бағишланган илмий тадқиқот натижаларига кўра: 
«Брадиаритмиялар билан асоратланган юрак ишемик касаллиги билан беморларда электрокардиостимуляция қилиш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 8н-з/243-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар сурункали юрак етишмовчилиги, бўлмачалари фибрилляцияси, кардиостимулятор синдромларни ривожланишини содир этиш даражасини пасайтириш, хаёт сифатини яхшилаш ҳисобига доимий электрокардиостимуляцияни натижаларини яхшилаш имконини берган;
брадиаритмиялар билан беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, хусусан, академик В.Вахидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази жарроҳлик бўлимлари ва Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиали амамлий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 25 декабрдаги 8н-з/243-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган брадиаритмияларга чалинган беморларга доимий икки камерали электрокардиостимуляторни имплантация қилиш тактик техник жиҳатларини жорий этиш сурункали юрак етишмовчилиги ривожланиш частотасини 41,1% дан 21,4% гача, БФ часотасини 16,4% дан 7,2% гача хамда тромбоэмболик асоратлар частотасини 11,4% дан 8,9% гача пасайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish