Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Алексей Борисовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Вазомотор ринитни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш», 14.00.04–Оториноларингология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tib460.
Илмий раҳбар: Арифов Сайфутдин Саидазимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институт.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат стоматология институти, DSc.28.12.2017.Tib.59.01.
Расмий оппонентлар: Григорьева Алла Александровна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Шамсиев Джахонгир Фазлиддинович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: ФГБУ «Оториноларингология илмий клиник маркази» Федерал тиббий биологик агентлик (Россия Федерацияси).
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бурун бўшлиғи функционал ҳолати кўрсаткичлари, вегетатив нерв тизими ва ҳаёт сифатини ҳисобга олган ҳолда вазомотор ринитни ташхислаш ва комплекс даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
вазомотор ринитли беморлар пастки бурун чиғаноқлари томирларининг артериал гемодинамикасида қон оқими кучайиши аниқланган;
бурун бўшлиғининг функционал ҳолати, мукоцилиар клиренс ва шиллиқ кавати сўрилиш, нафас олиш функцияси, бурун бўшлиғи касаллигининг давомийлиги ва беморлар ёши боғлиқлиги аниқланган;
вазомотор ринитда вегетатив нерв тизими курсаткичлари - дастлабки вегетатив тонус ва организм фаолиятининг вегетатив тарзда таъминланишини баҳолаш амалга оширилган;
вазомотор ринитли беморларда ҳаёт сифати усули билан беморлар ҳолатини баҳолаш самарадорлиги ва бурун бўшлиғи функционал ҳолати билан корреляцион боғлиқлиғи исботланган; 
вазомотор ринитни жарроҳлик даволашда организмнинг дастлабки вегетатив тонусини ҳисобга олган ҳолда вегетотроп дори воситаларини қўллаш мақсадга мувофиқлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Вазомотор ринитни ташҳислаш ва даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Вазомотор ринитни ташхислашни такомиллаштириш» мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 22 июнь 8с-н/192-сон билан тасдиқланган). Ушбу услубий тавсиянома вазомотор ринитни бўлган беморларни текширишнинг ташхислаш мезонларини аниқлаш имконини берган.
«Вазомотор ринитни ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш» мавзуси бўйича услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 6 март 8н-р/81-сон билан тасдиқланган). Мазкур услубий тавсиянома вазомотор ринитни ташхислаш ва комплекс даволаш имконини беради.
Олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар 1 сонли клиник шифохонасининг ЛОР бўлими, Наманган шаҳар вилоят шифохонасининг ЛОР бўлими, Қорақалпқистон Республикаси Нукус шаҳри шифохонаси ЛОР бўлими, Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими, Андижон вилоят кўп тармоқли болалар тиббиёт маркази ЛОР бўлими, Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ЛОР бўлими, “Silver-med servise” хусусий клиникаси клиник амалиётига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 10 апрель 8н-д/74-сон маълумотномаси). Олинган натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши вазомотор ринит бўлган беморлар ташхислаш ва комплекс даволаш усулларини такомилаштириш, касалликни қайталаниш сонини камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish