Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсункулов Азимджон Назиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш тамойиллари (курсатмалар, техникаси, асоратлари ва уларни олдини олиш)», 14.00.14–Онкология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Tib294.
Илмий раҳбар: Тилляшайхов Мирзагалеб Нигматович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган Онкология ва Радиология илмий амалий тиббиет маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммедаминов Шухрат Каримджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Гайбуллаев Асилбек Асадович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Асан тиббиет маркази, (Сеул, Корея Республикаси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш натижаларини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш учун беморларни танлашда паст, ўрта ва юқори хавф гурухлари ажартилган ва жаррохлик усулини танлаш учун асосий бевосита кўрсатма  натижалари асосланган;
радикал простатэктомия амалиётидан кейинги даврда пешоб тутишни эрта тикланишига бевосита муносабати бўлган асосий босқичида олиб  ташланган простата бези ўрнидаги фасциал структураларни ва боғламларни максимал даражада тиклаш ахамиятли эканлиги  исботланган;
радикал простатэктомия амалиётида уретроцистоанастомоз шакллантирилгандан кейин анастомозни қов суягининг боғламларига  бириктириш  орқали беморларда эрта пешоб тута олиш кобилиятини яхшилаш тартиби исботланган;
простата бези саратонини амалиётдан кейинги даврдаги касалликнинг  қайталанишини камайтириш мақсадида қовуқ бўйинчасини кенг кесиш усули натижасида жаррохлик амалиёти такомиллаштирилган ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш шароит яратилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш тамойиллари (кўрсатмалар, техникаси, асорталари ва уларнинг профилактикаси) бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Простата бези саратонида радикал простатэктомия амлаиётини эндовидеохирургик  усулларида бажариш афзалликлари. Пешоб тут олмаснинг олдини олиш тартиби» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 14 ноябрдаги 8н-р/496-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома простата бези саратонида радикал простатэктомия амалиётини эндовидеохирургик усулда бажариш орқали, пешобни тута олмасликни эрта тикланишини таъминлаш, даволаш сифатини ошириш ва беморларнинг ҳаёт сифатини ошириш имконини берган;
простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш натижаларини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказининг Тошкент филили ва Akfa Medline хусусий клиникасининг клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги 8н-д/280-сон хулосаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши простата бези саратонини жаррохлик усулида даволаш беморларга юқори технологияли ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, узоқ муддат натижаларини яхшилашга эришиш,  сийдик тута олиш муддатини қисқартириш, беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish