Иминова Диёра Алишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жигар ноалкогол ёғ хасталигининг ўзбек миллатига мансуб шахсларида клиник-патогенетик ва генетик жиҳатлари», 14.00.05–Ички касалликлар (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Тib1064.
Илмий раҳбар: Аляви Анис Лютфуллаевич, тиббиёт фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc.27.06.2017.Tib.30.02.
Расмий оппонентлар: Хамрабаева Феруза Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Бобоев Қодиржон Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жигар ноалкогол ёғ хасталиги (ЖНАЁХ) билан касалланган ўзбек миллатига мансуб беморларда ADIPOQ +276G>T гени аллел ва генотиплари полиморфизми тарқалганлиги ҳамда инсулинрезистентлик, липид ва углевод алмашинуви бузилиши ўртасидаги ўзаро боғлиқликни баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек миллатига мансуб шахсларда ЖНАЁХ ривожланиш хавфи ADIPOQ +276G>T гени полиморфизми борлиги билан боғлиқлиги кўрсатилган;
ЖНАЁХ билан касалланган патологик T аллели борлиги беморларда касаллик ишонарли даражада агрессивроқ шаклда кечиши исботланган;
ADIPOQ +276G>T генининг патологик полимофлиги бор ЖНЁХга чалинган беморлар учун ҳаёт тарзини ўзгартириш ва мунтазам тиббиёт мониторингини (камида ҳар 6 ойда 1 марта) ўз ичига олган аниқ мақсадга йўналтирилган олдини олиш чоралари кўринишидаги тавсиялар ишлаб чиқилган;
ADIPOQ +276G>T генининг T полиморфизми патологик аллели бор НАСГга чалинган беморларни даволашнинг углевод ва липид бузилишларини тўғрилаш учун базис даво фонида паст калорияли пархезни қўллаш кўринишида комплекс даволаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ЖНАЁХ билан касалланган адипонектин гени патологик полиморфизми аниқланган беморларни текшириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жигар ноалкогол ёғ хасталигини ташхислаш ва даволаш алгоритми» гастроэнтерологлар ва умумий амалиёт шифокорлари учун услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 12 ноябрдаги № 8н-p/487-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома ЖНАЁХ билан касалланган беморларда хавф гуруҳини аниқлаш, шу билан бирга ADIPOQ +276G>T генининг патологик полиморфизми бор беморларда касалликнинг эрта профилактикасини олиб бориш имконини берган.
Ўзбек миллатида ЖНАЁХнинг клиник-патогенетик ва молекуляр-генетик аспектлари бўйича олинган натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилинди ва Бўйсун тумани кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда Сурхондарё вилоятининг Шеробод тумани кўп тармоқли тиббиёт маркази ишида қўлланилмоқда (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 19 ноябрдаги №8н-g/278-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг соғлиқни сақлаш амалиётига жорий қилиниши предиктив диагностика сифатини яхшилаш, касаллик ривожланиши хавфи ва оғирлигини прогнозлаш, комплекс даво тактикасини тўғри танлаш, стационарда даволаниш вақтини камайтириш ва бу билан бирга беморлар ҳаёт сифатини яхшилаш имконини берган.