Sayt test rejimida ishlamoqda

Муратов Темур Ташкабаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Яримўтказгичларда заряд ташувчиларнинг киришмавий сочилиш эффектлари: кинетик параметрларни ҳисоблашни асимптотик усулларини ишлаб чиқиш», 01.04.10–Яримўтказгичлар физикаси  (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/FM417.
Илмий раҳбар: Насриддинов Комилжон Рахматович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Физика-техника институти, DSc.30.05.2018.FM./T.34.01.
Расмий оппонентлар: Гулямов Абдурасул Гафурович, физика-математика фанлари доктори; Абдулхаев Ойбек Абдуллазизович, физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўта паст ҳароратларда, яримўтказгичлар ҳажмида ва сиртида кечадиган заряд ташувчиларнинг киришмавий сочилиши ва рекомбинация жараёнларини тавсифловчи кинетик параметрларни ҳисоблашни ҳартомонлама мақбул асимптотик усулини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
заряд ташувчиларнинг киришмавий сочилиши ва рекомбинация жараёнларини тавсифловчи кинетик параметрларни ҳисоблашни ҳартомонлама мақбул асимптотик усули ишлаб чиқилган ва унинг асосида кремнийда бор киришмаси (Si:B) ҳосил қилган саёзли 3s-сатҳ (боғланиш энергияси 5 мэВ) резонанс сатҳ эканлиги аниқланган;  
ишлаб чиқилган асимптотик усул асосида «кучсиз» магнит майдонига (H~100 Гс) киритилган яримўтказгичда (AIIIBV) электронларнинг ҳаракатчанлиги, уларнинг киришма нейтрал атомларида резонанс сочилиши шароитида ва 1 K ҳарорат атрофида максимал қийматга эришиши кўрсатилган;
электронларнинг нейтрал атомларда резонанс сочилиши шароитида, классик циклотрон резонанс ютилиш спектрининг контурини ёйилиб кетишини ифодалайдиган асимптотик формулалар келтириб чиқарилган ҳамда улар асосида заряд ташувчиларнинг киришма ионларда сочилишини тавсифлайдиган транспорт кесимига тузатмалар аниқланган;
ҳарорат T→0 интилганда, кучли легирланган яримўтказгичнинг сиртида икки ўлчамли (2D) электрон газнинг сезиларли даражада тўпланиб қолиш критерийси учун ҳисоблаш ифодалари олинган ҳамда тўпланиб қолиш эффекти ўртача ҳисобда 60 % бажарилиши кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Яримўтказгичларда заряд ташувчиларнинг киришмавий эффектлари: кинетик параметрларни ҳисоблашни асимптотик усулларини ишлаб чиқиш асосида:
заряд ташувчиларнинг киришмавий эффектларини тавсифловчи кинетик параметрларни ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган асимптотик усул Ф2-ОТ-О-15494 рақамли «Юқори самарали фотодетекторларни яратиш мақсадида экситонларни, поляронларни ва квант нуқтали наноўлчамли гетеротузилмаларда кўчиш ҳодисаларни ўрганиш» фундаментал лойиҳасида квант ўрадаги киришмавий ҳолатларнинг қисқа тўлқинли асимптотикасини аниқлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 4 сентябрдаги 89-03-3312-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ковалент яримўтказгичларнинг электр ўтказувчанлиги, иссиқлик ўтказувчанлиги, Холл коэффициенти ва термо-э.ю.к. ҳисоблаб чиқариш имконини берган;
заряд ташувчиларнинг киришма ионларда сочилишини тавсифлайдиган транспорт кесимига тузатмалар учун олинган аналитик ифодалар Пермь давлат университетида янги турдаги яримўтказгичли моддаларнинг ҳоссаларини олдиндан айтиб бериш бўйича олиб бориладиган тадқиқот ишларида қўлланилган (Пермь давлат миллий тадқиқот университетининг 2019 йил 10 апрелдаги 125-3/1704-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш янги турдаги яримўтказгичли материалларнинг кинетик ҳоссаларини башоратлаш ва оптималлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish