Sayt test rejimida ishlamoqda

Зарипов Абдужаппар Абдуразаковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Диэлектрикларга электроэрозия ёрдамида ишлов беришдаги жараёнлар», 01.04.04–Физик электроника (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.PhD/FM157.
Илмий раҳбар: Ашуров Хатам Бахронович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, DSc.30.05.2018.FM./T.65.01.
Расмий оппонентлар: Тураев Назар Юлдашевич, физика-математика фанлари доктори, профессор, академик; Ташатов Алланазар Каршиевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ток ўтказмайдиган материалларга электроэрозиявий ишлов беришнинг физик табиатини ва шакллантирилган юқори частотали импульсли электр разрядларининг диэлектрик сирти билан таъсирлашув механизмларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
диэлектрик ва яримўтказгичларга ишлов имконини берувчи универсал электроэрозия қурилмаси  ишлаб чиқилган;
электролитлардаги катод олди соҳаларида буғ-газ қатлами ҳосил бўлиш шартлари, плазма қобиқ пайдо бўлиш қонуниятлари ва вольтампер хусусиятлари аниқланган;
катод олди соҳаларида плазма қатламнинг давомийлик, турғунлик, доимийлик шартлари аниқланган;
импульсли электр разрядлари шароитида критик ток зичлигининг анод физикавий-техникавий катталикларига боғлиқликлари топилган;
электр катталикларининг ва сарфланаётган электр қувватининг ошиши тешиш унумдорлигига таъсири аниқланган;
электролит муҳитдаги диэлектриклар эрозияси жараёнини тушунтирувчи кавитация механизми асосланган;
электролит тўйинганлигининг ошиши билан сирт таранглик коэффициентининг пасайишини тушунтирувчи кенгайтирилган конденсатор модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диэлектрикларга электроэрозиявий ишлов беришнинг физик табиатини ва шакллантирилган юқори частотали импульсли электр разрядларининг диэлектрик сирти билан таъсирлашув механизмларини аниқлаш асосида:
тешиш тезлиги ва унинг физик катталиклари орасидаги боғлиқлик, плазма қатламининг давомийлик, доимийлик ва турғунлик шартлари, шунингдек, кавитациянинг ноёб механизми асосида олинган илмий натижалар Ангрен шаҳридаги Арматура-изолятор заводида полимер изоляторларни тешишда қўлланилган («Ўзбекэнерго» акционерлик жамиятининг 2019 йил 1 майдаги  ХШ01-23.676-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш ишлов бериш унумдорлигини ва полимер намунани мустаҳкамлигини ошириш имконини берган;
 катод олди соҳаларидаги плазма қатламининг импульсли электр разрядларига боғлиқлиги ва электролит муҳитлардаги электроэрозиявий ишлов бериш механизми бўйича олинган натижалар А-4-7-рақамли «Микро ва оптоэлектроника, жумладан қуёш энергетикаси ускуналари учун кремний ва арсенид галлий монокристалл юпқа пардалари сиртига яқин соҳаларига гетероэпитаксиал тузилмаларни синтез қилиш» амалий лойиҳасида яримўтказгич ва диэлектрикларда уловчи тешиклар очиш учун қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 2 майдаги 89-03-1749-сон маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш яримўтказгич ва диэлектрикларда юқори аниқликдаги тешиклар очиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish