Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Жамолиддин Насировичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш технологиясини илмий асослаш”, 06.01.07–Мевачилик ва узумчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.DSc/Qx39.
Илмий маслаҳатчи: Сулаймонов Ботиржон Абдушукирович, биология фанлари доктори, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Байметов Карим Исаевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бердиев Эркин Турдалиевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Хўжамшукуров Нортожи Абдухаликович биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон шароитида узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш технологиясининг илмий асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор республикада узумнинг уруғсиз навлари коллекциясидаги ўсимликларни хўжалик ва агробиологик хусусиятлари асосида энг яхши кўрсаткичларга эга бўлган истиқболли навлар танланган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширувчи энг мақбул ток тупи юкламаси аниқланган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширишга имкон берувчи энг мақбул минерал ўғитлар меъёрлари илмий асосланган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини оширувчи ўсишни бошқарувчи моддалар, ишлов бериш муддати ва унинг самарали концентрацияси танланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон шароитида узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатини ошириш технологиясини илмий асослаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
узумчилик фермер хўжаликлари учун «Узумнинг уруғсиз навларини етиштириш технологияси» мавзусидаги тавсиянома ишлаб чиқилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/030-3858-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома узумчиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида узумнинг уруғсиз навлари токзорларини барпо қилиш ва уларни етиштиришда қўлланма сифатида хизмат қилмоқда;
узумнинг уруғсиз истиқболли навларини танлаш ишланмаси Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги “Бобур агро инновация” фермер хўжалигида Кишмиш Согдиана нави бўйича 1,0 га, Кишмиш Самарқанд нави бўйича 1,0 га, жами 2,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/030-3858-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида фермер хўжалигида истиқболли навларнинг токзори барпо қилинган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатига туп юкламасининг таъсири ишланмаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Қўқонов Рўзмат” фермер хўжалигида 1,5 га, Паркент туманидаги “Хисорак Хасан Хусан” фермер хўжалигида 1,5 га, жами 3,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/030-3858-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 2,3–2,5 тонна қўшимча ҳосил етиштиришга эришилган, рентабеллик 129–138 % ни ташкил этган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатига минерал ўғитларнинг таьсири ишланмаси Тошкент вилояти Паркент туманидаги “Хисорак Хасан Хусан” фермер хўжалигида 1,5 га, Сурхондарё вилояти Олтинсой туманидаги “Мумтоз-Махал Суннатулло” фермер хўжалигида 1,0 га, “Назарбой Маматкулов узумзори” фермер хўжалигида 1,0 га, жами 3,5 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/030-3858 сон маълумотномаси). Бунинг натижасида анъанавий ўғитлаш меъёрига нисбатан 3,5–4,7 тоннагача қўшимча ҳосил етиштиришга эришилган, рентабеллик даражаси 145% ни ташкил этган;
узумнинг уруғсиз навлари ҳосилдорлиги ва сифатига ўсишни бошқарувчи моддаларнинг таьсири ишланмаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Қўқонов Рўзмат” фермер хўжалигида 2,0 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 25 ноябрдаги 02/030-3858 сон-маълумотномаси). Бунинг натижасида гектарига 1,8 тонна қўшимча ҳосил етиштиришга эришилган, рентабеллик даражаси 123% ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish