Sayt test rejimida ishlamoqda

Шодмонова Гулноза Эркиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трансген (ВТ) ғўза асосида кемирувчи ҳашарот (Helicoverpa armigera)га бардошли бўлган селекцион ашё яратиш», 06.01.05–Селекция ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.4.PhD/Qx133.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Паридун Шукурович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат аграр университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.27.06.2017.Qx.13.01.
Расмий оппонентлар: Арамов Музаффар Ҳошимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Бобоев Сайфулло Ғофурович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзРФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ғўзада тарқалган ВТ ген намуналаридан фойдаланиб, маҳаллий навларга ушбу ноёб белгининг ўтқазиш ва бошқа хўжаликка қимматли бўлган белгилар билан мужассамлаштириш ҳамда кўсак қуртига бардошли бўлган намуналарни таҳлил қилиш билан бирга селекция ишлари учун бошланғич ашёлар яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ҳиндистоннинг Майко Сид компаниясидан ВТ ген намунаси тадқиқотларга жалб этилди. Бу ноёб ген ғўза ҳужайра ядросида жойлашганлиги сабабли мейоз жараёнида бўлиниб, ирсийланиши ҳосил элементларини сақлаганлиги исботланган;
якка танловлар олиб бориш натижасида кўсак қуртига бардошлиликнинг ирсийланиши ҳамда ирсийланиш коэффициенти аксарият ҳолда юқори бўлганлиги аниқланган;
белгилар орасидаги коррелятив боғлиқликлар ВТ ген орқали олинган дурагайлаш натижасида ижобий томонга оғиши маълум бўлиб, тезпишарлик ва кўсак қуртига бардошлилик белгилари бир генотипда мужассамланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ғўза селекциясида трансген (ВТ) ғўза асосида кемирувчи ҳашарот (helicoverpa armigera)га бардошли бўлган янги ашёлар яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотларнинг натижалари асосида:
тезпишар, қимматли хўжалик белгиларининг юқори кўрсаткичларига эга бўлган ҳамда ғўза тунламига бардошли 3 та тизма ПСУЕАИТИнинг “Ғўзанинг дунёвий коллекцияси ва интродукцияси” лабораториясига топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 05/020-3599-сон маълумотномаси). Натижада ғўза генофонди бойитилган;
бир неча белгиларнинг юқори кўрсаткичларига эга бўлган тўртта тизма ВА ВФИ -005 -2017 «Тола сифати юқори бўлган, ўрта толали сув танқислигига ва шўрхокликка бардошли, тезпишар, йирик кўсакли ва тола чиқими 40 фоиздан кам бўлмаган нав яратиш» ҳамда ҚХ-А-ҚХ-2018-135 «Селекция фани ва биокимёнинг замонавий ютуқларидан фойдаланиб ўзининг сифатли ва миқдорий белгилар бўйича экилаётган навлардан устун келадиган, G. barbadense L. ва  G. hirsutum L. турларига оид нав яратиш ва Давлат нав синаш комиссиясининг грунтназоратига топшириш» лойиҳаларига бошланғич ашё сифатида топширилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 05/020-3599-сон маълумотномаси). Натижада ушбу тизмалар чатиштириш ишларига жалб этилган.
тола ҳосилдорлиги юқори, тезпишар, юқори тола индексли янги С-2616 нави яратилган ва ПСУЕАИТИнинг марказий тажриба хўжалигида 0,4 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 ноябрдаги 05/020-3599-сон маълумотномаси). Натижада ушбу навнинг навдорлиги 98 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish